АҚШ Конгресси Путиннинг мол-мулки билан қизиқмоқда

217
0

АҚШ Конгресси Путиннинг мол-мулки билан қизиқмоқда

 Америкалик конгрессменлар АҚШ разведка ҳамжамиятидан Россия президенти Владимир Путиннинг даромадлари ва мол-мулки ҳақида маълумотлар тақдим этишни талаб қилди. Бу ҳақда Вакиллар палатаси аъзоси Элиза Стефаникнинг сайтида айтилган.

 Стефаник ва унинг ҳамкасби Вал Деминг «Владимир Путинга нисбатан шаффофлик тўғрисидаги қонун» номли қонун лойиҳасини тайёрладилар. Ушбу ташаббусга кўра, разведка “РФ президенти ва унинг тарафдорлари молиявий ҳолати, шунингдек, яширин тармоқлари” бўйича маълумот тўплаши ва ҳисобот тақдим этиши керак.

 Қонун лойиҳаси Россиянинг Америка демократиясига путур етказишга уринишлари ҳақидаги баёнотлар муносабати билан ишлаб чиқилди.

“Путин ва унинг сиёсий иттифоқчилари бутун дунёда демократияни заифлаштиришга интилиб, ахлоқий бўлмаган ҳаракатлар ёрдамида сиёсий назоратни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда”, — деди Стефаник.

ABC News хабарига кўра, январ ойида Сенатга “Кремль тажовузидан Америка хавфсизлигини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун” номи остида қонун лойиҳаси киритилган, унда ҳам Путиннинг мол-мулки ҳақида маълумот бериш талаби бўлган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here