Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти оммавий анжуман ўтказди

1031
0

Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти оммавий анжуман ўтказди

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти кеча ҳижрий 1440 йил 10 жумодул-аввал, милодий 2019 йил 15 феврал жума куни ўзининг Хартумдаги офисида оммавий анжуман ўтказди. Ушбу анжуман «Судан истиқболи илмонийлик билан исломий шариат ўртасида» номли анжуман ўрнига ўтказилди. Чунки бу анжуманни Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти 2019 йил 16 феврал шанба кунида шаҳид Зубайр Муҳаммадсолиҳ Давлийнинг конференциялар биносида ўтказишни эълон қилган эди. Бироқ бу анжуманни Хартум шаҳар хавфсизлик хизмати тақиқлаб қўйди.

Ушбу анжуманда бир гуруҳ уламолар, исломий фаолият етакчилари, масжидлар имомлари ҳозир бўлдилар. Унда нутқ сўзлаганлар, жумладан:

  1. Қуръони Карим университети профессори, тадқиқотчи доктор Муҳаммадмусо Бирр;
  2. Ислоҳул Қовмий партиячи раиси, Ватаний Тағйир фронти аъзоси доктор Ҳасан Сомоний (Абу Дажона);
  3. Иътисом бил-Китобу Сунна жамоасининг ижроий бўлими аъзоси ва даъват қисми раиси шайх Тож Абдулмутталиб;
  4. Ихвонул Муслимин жамоаси Бош нозири ўринбосари устоз Ҳасан Абдулҳамид;
  5. Туруқи Суфия етакчиларидан бири доктор Иброҳим Зайннинг вакили доктор Муҳаммадюсуф Аракий;
  6. Минбари Ваҳдавий раиси доктор Абдулазиз Наим;
  7. Калокилаи Мунаввара шаҳридаги Раҳмон масжиди имоми, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси доктор Муҳаммад Абдурраҳмон;
  8. Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси муҳандис Акром Саъд;
  9. Робитаи Куттобус Суданиййин аъзоси, тадқиқотчи ва ёзувчи доктор Абдуллоҳ Абу Имом;
  10. Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти кенгаши аъзоси устоз Абдуллоҳ Абдурраҳмон.

Нотиқларнинг барчаси шариатнинг Халифалик давлати соясида татбиқ этилишига қўшилдилар. Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи устоз Иброҳим Усмон (Абу Халил) Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилоятининг бош расмий сўзини эшиттирди. У киши ўз нутқида Умматнинг ҳеч қачон заифлашиб, хорликка тушмаганини, фақат Аллоҳнинг Китоби ва Росули ﷺнинг суннатларини тарк этиб, зулм ва қашшоқлик ўчоғи бўлмиш тузум билан бошқаргандан кейингина шундай бўлганини таъкидлади. Ёлғиз Исломгина фаровон ҳаётни, номуслар, моллар ва қонлар сақланишини таъминловчи тузум эканини баён қилди.

Устоз нутқи сўнггида уламоларга, исломий, партиявий ва даъват фаолияти етакчиларига ҳамда масжидлар имомларига мурожаат қилиб, уларга кутиб ўтиришнинг ҳам, бетараф туришинг ҳам вақти эмаслигини, балки сафни битта қилиб, Росулуллоҳ ﷺнинг рояларини баланд кўтарган ҳолда, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этишга ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлади.

Анжуман иштирокчилари нутқ сўзлаганларни таҳлиллар, такбирлар билан қўллаб-қувватлаб турдилар ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати соясида Исломнинг татбиқ этилишини талаб қилдилар.

Роя газетасининг 2019 йил 20 феврал чоршанба кунги 222-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here