Собиқ президент амалдаги президентни мулоқотга чорлади

881
0

Собиқ президент амалдаги президентни мулоқотга чорлади

 Собиқ президент Алмазбек Атамбаев етакчилигидаги ҚСДП партияси 22- феврал куни матбуот анжумани ўтказди. Анжуман давомида, собиқ президент билан ҳукумат ўртасида тил топишишга чақириқлар янгради.

Матбуот анжуманида ҚСДП аъзоси Ирина Карамушкина собиқ президентни амалдаги президент Сооронбай Жээнбеков бидан яраштиришга уриниб келаётганини айтди.

Партиянинг расмий вакили Қундуз Жолдубаеванинг айтишича, собиқ ва амалдаги президентлар умуман тил топиша олишмаяпти, бироқ, бу уларнинг бир-бирига душман эканлигини англатмайди, балки улар фақат рақиблар холос.

Шундай қилиб, ҚСДП аъзолари Сооронбай Жээнбеков билан Алмазбек Атамбаев ўртасида учрашув бўлиб ўтишига умид билдиришди.

Матбуот анжуманида Қундуз Жолдубаева навбатдаги парламент сайловида собиқ президент ҚСДП рўйхатида биринчи ўринда туришини маълум қилди. Партия раисининг ўринбосари Асел Кодуранова собиқ президент сайловда иштирок этишини, бироқ, ҳукуматда ҳеч қандай хизматда бўлмаслигини, шунингдек, президентликка ҳам номзодини қўймаслигини қўшимча қилди.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, собиқ президент амалдаги президентни тил топишишга чақирмоқда. Агар шундай бўлса, ҳалқни ҳеч қандай тўнтаришларга гиж-гижламаслиги, фақат парламент сайловларида қатнашиши ва ҳокимият талашмаслигини маълум қилмоқда. 

Маълумки, амалдаги етакчи гуруҳ аввалгисини заифлаштиришда Хитойнинг ТВЕА компанияси томонидан модернизация қилинган “Бишкек ИЭМ”дан фойдаланган. У бундаги коррупция ишларини Атамбаев командасидаги етакчи кадрлар зиммасига юклади. Энди собиқ президентнинг даҳлсизлигини олишга қараб кетяпти. Ҳозирги ҳукуматнинг қўлидаги “кузур картаси” шудир.

Бироқ, амалдаги ҳукуматнинг ўйлагани ҳам осонликча амалга ошмайди. Чунки, ҳозирги етакчи гуруҳ халқнинг кўпчилик қисмини ишончига эриша олмаяпти. Масалан, бу йилдан бошлаб кучга кирган янги кодекслар жараёни халқда ҳукуматга қарши кучли норозиликларни пайдо қилмоқда. Бу нарса баҳорда халқ қўзғолони эҳтимолини качайтирмоқда.

Ҳа, Алмазбек Атамбаев президентлик муддати охирида тўплаган етакчи гуруҳ бошқарувда қолишда заифлик қилди, шунингдек, янги ҳукуматнинг зарбалари унинг командасини анча кучсизлантириб қўйди. Бироқ, шундай бўлса ҳам унда халққа “учқун” бўлиш учун “тутаб турган” имконияти бор. Собиқ президентнинг қўлидаги “кузури” шу. У шунга суяниб мулоқотга чақиряпти.

Булардан хулоса қиладиган бўлсак, эски ва янги ҳукумат бир-бирини айблаб келаётган нарсалар ҳам, уларни бирлаштириб турган нарсалар ҳам асосан икки масалада кўринади. Биринчиси, ИЭМ модернизацияси; иккинчиси, янги кодекслар. Бу сиёсатчиларни шу жиноий масалаларда бир-бирини айблашларининг сабаби, бу масалаларни халққа зиён етказаётганида. Уларни бирлаштириб турган сабаб, мазкур жиноий масалаларни амалга ошишида иккаласининг баб-баробар манфаатдорлигидир. Демак, юқоридаги жиноий кирдикорларда икки ҳукумат ҳам бирдек айбдор. Чунки, улар шу жиноий ишларни ижрочиларидир. Бироқ, бундан ҳам ёмони шуки, ҳар икки тараф вакиллари бу жиноий ишларни ҳақиқий буюритмачиларини халқ кўзидан яширишда бирдек ҳаракат қилмоқда. Гапни бошидан бошлайдиган бўлсак:

 ИЭМ модернизация қилиш бўйича Қирғизистон-Хитой музокаралари Қурманбек Бакиев президентлиги давридаёқ бошланган эди. Бу Атамбаев даврида жадаллаштирилиб, унинг президентлик муддати сўнгида битирилган. У вақтларда Сооронбай Жээнбеков бош вазир эди. Бунда Хитой 386 миллион доллар кредит берган ва бу сумма 2033-йилга қадар 480 миллион доллар қилиб қайтаришга келишилган. ИЭМни модернизациялаш иши Хитойнинг ТВЕА компаниясига топширилган. Экспертларнинг хулосасига кўра, амалда хитой компанияси 250 миллион долларлик хизмат кўрсатган, аммо уни кўпайтириб, 380 миллион долларга баҳолаган (ҳукуматдагилар бу фарқнинг қанчасини пора сифатида олгани аниқ эмас). Демак, бу ерда Қирғизистонни қарзга ботириш жиноятининг ҳақиқий буюритмачиси – Хитой бўлган. Ижрочилар эса, бизнинг ҳокимлар бўлиб қолишди.

 2019 йилдан кучга кирган “янги кодекслар” масаласи ҳам Бакиев давридаёқ бошланган. Уни “суд соҳасини реформа қилиш” ниқоби остида Жаҳон банки “таклиф қилган”. Қирғизистон Жаҳон банки кредитларининг навбатдаги траншларини олиш учун шунга мажбурланган. Бошқача айтганда, давлат бюджетини фуқаролар чўнтаги ҳисобидан тўлдириш, шунингдек, бюджетнинг сарф-ҳаражатларини тежаш орқали Жаҳон банки шартларини бажаришга эришиш учун шу реформа киргизилган. Бу масала ҳам Атамбаев даврида якунланиб 2017-йили имзоланган. Мана энди Жээнбеков даврида кучга кирди. Демак, бу жиноий ишдаги буюритмачи Жаҳон банки бўлган.

 Энди эса, бу жиноятларни амалга оширувчи ҳокимларимиз, қилган жиноятиларига тавба қилиш ўрнига, қилмишларини давом эттириб келишмоқда. Бу жиноятлар ортида турган мустамлакачиларни яшириб, улар билан халқ ўртасида парда бўлишмоқда. Шунингдек, бу жиноятлардан келиб чиққан оқибатлардан яна қайта ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб, мамлакатда инқироз ҳолатларини келтириб чиқаришмоқда. Шу йўлда жанжаллашиб, шу йўлда тил бириктиришга ҳаракат қилшмоқда.

 Эй собиқ ва амалдаги халқ раҳбарлари, мустамлакачи хўжайинлардан воз кечиб, халқ манфаатини танлаш вақти келмадими!? Охир оқибат сизларни шундай ботқоққа ботирган, ўз халқингизга ёмон кўрсатган шу кофир хожангиз эмасми!? Хўжайинингизнинг дунёси учун охиратинггизни бой берасизларми? Сизлар халқнинг кўзига парда бўлиш ўрнига – халқ билан бирлашиб, мустамлакачиларга қарши чиқиш вақти келдику…

 Халққа ҳиёнат қилиш учун тил бириктириш йўлларини изламасдан, халқ манфаатини ҳимоя қилиш учун, охиратингиз ободлиги учун бирлашмайсизларми!?

 Аллоҳ Таоло айтади:

وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ

“Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз!” (Моида: 2).

 Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон матбуот бўлимининг раиси Абдулҳакийм.

23. 02. 2019.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here