Имомали Раҳмон юрт бойликларининг четга чиқиб кетишидан норози бўлди

261
0

Имомали Раҳмон юрт бойликларининг четга чиқиб кетишидан норози бўлди

Тожикистон  президенти Имомали Раҳмон фойдали захира – маъданларни мамлакат ташқарисига хом ашё сифатида экспорт қилинишидан норози бўлди.

Sputnik Tj сайтининг хабар беришича,Тожикистон президенти қайта ишланмаган  табиий бойиликларни давлат ташқарисига олиб чиқиш ҳолларидан хабардор бўлиб, бу ҳолатни  қаттиқ танқид осига олган.

Президенти матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳукуматнинг Олий мажлисида нутқ сўзлаган Имомали Раҳмон бу ҳол юзасидан масъул шахсларга топшириқлар берган. Унинг таъкидлашига қараганда, бундан кейин мамлакат ичкарисидаги маъдан концентрати импортига нутқ қўйилиши лозим. Президентнинг бундай қарорга келишига бир гуруҳ мутахассисларнинг табийи захираларнинг сув мисоли ташқарига чиқиб кетишига нисбатан эътирозлари сабаб бўлган.

 Маҳаллий ва хорижий сармоядорларни жалб этиш мақсадида 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб, бир қатор бонуслар жорий этиладиган бўлди. Шу билан биргаликда тожик Ҳукумати саноатлантириш ғоясини мамлакатнинг тўртинчи стратегияси қилиб белгилади.

Имомали Раҳмон ушбу мажлисда вазирликлар, қўмита ва ташкилотлар, вилоят ва туман раисларига мамлакатда саноатни ривожлантириш бўйича чора-табдирларни йўлга қўйишни асосий вазифа қилиб топширди.

 Изоҳ:

Халқаро ҳамжамиятда кучли давлат дейилганда асосан оғир саноати ривожланган давлатлар эътиборга олинади. Агар кучли давлат бошқа бирор давлатни ўз йўлида тўғаноқ деб билса, дарҳол ўша давлатни енгил саноат билан банд қилиб қўяди. Мисол тариқасида Германияни айтиб ўтишимиз мумкин. Иккинчи Жаҳон урушида мағлубиятга учраган Германия, гарчи қатъий ҳаракатлар билан ўзнинг ўнглаб олишга уринган бўлса-да, аммо Ғарб давлатлари, аниқроғи Америк бунга йўл қўймади. Натижада Германия асосан енгил саноат билан машғул бўла бошлади. Машинасозлик, хўжалик буюмлари ишлаб чиқариш корхоналари шулар жумласидандир.

Кучли давлатлар учинчи олам мамлакатларини ўзига тобеъ қилиш мақсадида енгил саноатга кенг имконият яратиб беради. Бу борада уларга грантлар, ёрдам пуллари, эвазсиз қарзлар бериши ҳам мумкин. Қайси давлатда оғир саноат йўлга қўйилмаса, табиий равишда енгил саноат учун имкониятлар кенгайтирилади. Зарурий эҳтиёт қисмларга бўлган эҳтиёж эса, ўша кучли давлат томонидан кондирилади. Бу — енгил саноат хусусида умумий гап. Аслини олганда нафақат Тожикистонда, балки бутун Ўрта Осиё давлатларининг хеч бирида енгил саноатнинг деярли ўзи йўқ. Баъзи бир тадбиркорлар тузган ширкатлар бундан мустасно. Ушбу ширкатлар ҳам, энг аввало капиталистик принцип асосида ташкил топган бўлиб, Шариат аҳкомларига бутунлай зид ҳисобланади.

Энди Имомали Раҳмоннинг юқоридаги гапларига келсак, уни гўё энди уйқудан ўйғонган гўдакка ўхшатиш мумкин. Тожикистоннинг минглаган тонна ер ости бойликлари, табиий захиралар қарийиб 30 йилдан буён мамлакат ташкарисига чиқиб кетмоқда. Бу андишасиз президент шартномаларни имзолаётганда хаёли қаерда эди, энди булар ҳақида ўйлаб қолдими?!

Табиийки, давлат зиёнига келишилган барча шартномалар факат ички қарзни кўпайишига, ҳатто қарз ҳисобидан мамлакат бойликлари толон-торож қилинишига сабаб бўлди.

Энди ғишт қолипдан кўчиб, мамлакат қулоғигача қарзга ботиб, Хитойдан бошлаб то ҳақир Ҳиндистон давлатигача қарам бўлганидан кейин, юрт бошчининг танқид қилаётгани бир тарафдан кулгили бўлса, бошқа бир тарафдан қайғулидир.

Мунаввара.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here