Аббос Ислом Умматидан ажралиб чиқишда давом этмоқда

637
0

Аббос Ислом Умматидан ажралиб чиқишда давом этмоқда

«Қудс Арабий» веб-сайти ҳижрий 1440 йил 1 жумодус-соний, милодий 2019 йил 6 феврал чоршанба куни нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Чоршанба куни Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос ўз мамлакати Сурия ҳукуматининг Араб давлатлари Лигасига қайтганини қўллаб-қувватлашини билдирди ва бу билан айни қадамни расман олқишлаган араб давлатлари раҳбарларидан биринчиси бўлди.

Россиянинг Спутник ахборот агентлигига интервью берар экан, Аббос «Биз Суриянинг Араб давлатлари Лигасига қайтишини принцип жиҳатидан қўллаб-қувватлаймиз. Умид қиламизки, келгусида бундай мақсадга эришиш араб давлатлари ўртасида маслаҳатлашув йўли билан амалга оширилади», деди».

Роя газетаси шарҳи:

Аббосни бу баёноти янгилик ҳам, ҳайрон қолинадиган нарса ҳам эмас. У Ислом Уммати душманлари билан дўстлик қилиш ва мусулмонларни ўлдиришда салмоқли тарихга эга. Бунга унинг яҳуд вужудига бўлган садоқати ҳамда унинг хавфсизлик ва идоралари билан мувофиқлашуви яққол далилдир. Аббоснинг бу баёноти унинг ўзи ва режими Ислом Умматидан ажралиб чиққанини яна бир бор кўрсатиб турибди. Аббос Американинг исломий юртлардаги ўз малай ҳукмдорларига жиноятчи Асад режимини сувдан қуруқ чиқариш тўғрисида берган буйруғига мусулмонларни бўйсундирмоқчи. Ҳолбуки, бу жинояткор режим порохли бочкалар ва кимёвий қуроллар ёрдамида миллионлаб инсонни қирғин қилди, уй-жойларини вайрон қилиб, ўн миллионлаганини сарсон-саргардон этди. Бундай жиноятлар содир этган режим тарихда кам топилади.

Аббос, унинг режими ва унинг позициясини тутганлар, шубҳасиз, на Фаластин аҳлига мансуб ва на Ислом Умматига. Ислом юртларидаги ҳукмдорлар, уларнинг ташкилотлари, шу жумладан, Араб давлатлари Лигаси Ислом ва мусулмонларга қарши уруш эълон қилган мустамлакачи давлатлар қўлидаги бир қўғирчоқдан бошқа нарса эмаслигини бугун Ислом Уммати тушуниб етди. Шу боис, Исломий Уммат айни ювиндихўр режимларни илдизи билан йўқ қилиш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишдан ўзга ҳеч қандай нажот йўли йўқ эканига қатъан қарор бериши лозим.

Роя газетасининг 2019 йил 13 феврал чоршанба кунги 221-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here