Тошкентда Марказий Осиёда хавфсизликка бағишланган конференция бўлиб ўтади

353
0

Тошкентда Марказий Осиёда хавфсизликка бағишланган конференция бўлиб ўтади

 Тошкентда 2019 йилнинг 19-20 февраль кунлари бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда 130 га яқин хорижий экспертлар иштирок этиши маълум бўлди. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВга асосан “Sputnik” хабар қилмоқда. 

 “Марказий Осиёда ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар” мавзусида бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда 36 та мамлакат, 9 та халқаро ва минтақавий ташкилотлар, 71 та таҳлилий тузилмалар, 18 та давлат ташкилотлари ва парламентлар вакиллари иштирок  этиши маълум бўлди. 

 Конференция пленар ва секцион мажлислар шаклида ўтиши режалаштирилмоқда.

 Мажлисларда экспертлар томонидан Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, сув ва экология, энергетика, туризм ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилади.

 Конференциянинг ҳамташкилотчиси, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Наталья Герман тадбирда нутқ сўзлаши кутилмоқда.

 Форумда, шунингдек, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан, Жаҳон савдо ташкилоти бош директорининг ўринбосари Алан Вулф, АҚШ ташқи сиёсат кенгаши ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси Фредерик Старр, Хитой ҳозирги халқаро алоқалар академияси президенти Цзи Чжие, Афғонистон савдо ва саноат вазири ўринбосари Камил Сиддиқий ва минтақа муаммосига ихтисослашган бошқа нуфузли экспертлар ва таҳлилчилар иштирок этадилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here