Жиноятчи Хитой уйғур мусулмонларининг зиёлиларига қарши шиддатли ҳужум бошлади

324
0

Жиноятчи Хитой уйғур мусулмонларининг зиёлиларига қарши шиддатли ҳужум бошлади

Ҳижрий 1440 йил 23 жумодул-аввал, милодий 2019 йил 29 январ сешанба куни Ал-Ҳурра веб-сайтида нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

Вашингтондаги «Уйғурлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш» ташкилоти ҳисоботига кўра, Шарқий Туркистондаги уйғур мусулмонларга қарши давом этаётган кампания доирасида 2017 йилнинг апрел ойидан бери Хитой ҳукумати камида 338 нафар зиёлини қамоққа олди ёки ўғирлаб кетди.

Айни шу ҳисоботга кўра, қамоққа олинганлардан 15 нафари қамоқда сақланаётган пайтида вафот этган. Лекин, қамоқда сақланаётган пайтида вафот этган зиёлиларнинг умумий сони қанча эканлигини аниқ билишнинг имкони бўлмаган.

Муассаса ҳисоботида келишича, бу зиёлиларнинг хизмат вазифалари қуйидагича бўлган: 96 нафар талаба, 61 нафар университет профессори, 57 нафар матбуот ходими, 32 нафар ёзувчи ва шоир, 21 нафар актёр, режиссёр ва қўшиқчи, 21 нафар ўқитувчи, 16 нафар шифокор ва тиббиёт соҳаси тадқиқотчиси, 15 нафар компютер муҳандиси, 3 нафар рассом ва мусаввир. Яна 15 нафарининг касби аниқланмаган. Ҳисоботда айтилишича, зиёлиларга ҳужум қилиш уйғурларнинг ўзлигини ўчиришга қаратилган.

Роя газетаси шарҳи:

Бу шафқатсизлик билан содир этилаётган зулмлар янгилик эмас, балки бир неча ўн йиллардан буён давом этиб келаётган кампаниядир. Ҳатто бу ҳолат уйғур мусулмонларининг барча аёллари, эркаклари, қария ва ёш болаларигача етиб бориб, уларнинг орасида қўрқувни ёйди ва бадбахт ҳаёт кечиришларига мажбур қилди. Хитой ҳукумати уйғурлар ўзлигини ўчириб, уни ўз меъёрларига мувофиқ шакллантириш ва Хитой маданиятига мослаштириш учун ҳаракат қилмоқда. Хитой ҳукумати тушунчаларни ўзгартиришда онг ва сақофатнинг таъсири кучли эканини, бу тушунчалар воқеликни ўзгартиришини яхши билади. Шу боис, зиёлилар билан уйғур мусулмонлари ўртасини ажратиб юбориш учун ўз ҳужумини зиёли синфга қаратди. Унинг мақсади, уйғур мусулмонлари орасида қашшоқлик ва жоҳиллик уруғини экиш ҳамда уларни бузуқ воқеликка рози қилиб бўйсундиришдир. Бироқ, уйғурлар репрессив қийноқларга қарамай, ўз саботлари билан, динларида собит туришлари билан Хитой ҳукуматини ожиз қолдирдилар. Зеро, диннинг қувватини қалблардан ҳеч ким суғуриб чиқара олмайди ва мусулмонлар ҳар қанча синовларга йўлиқсалар ҳам сабот билан туриб, бу динни ҳеч нарсага алмаштирмайдилар. Хитой ва ундан бошқа мустамлакачи давлатлар ўз ерларига Халифаликнинг кўп сонли фотиҳ қўшини қадам босган кунда қандай оқибатга қараб кетганларини билиб олурлар.

Роя газетасининг 2019 йил 6 феврал чоршанба кунги 220-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here