Россия ўрта ва қисқа масофали ракеталар бўйича мораторийга амал қилади

698
0

Россия ўрта ва қисқа масофали ракеталар бўйича мораторийга амал қилади

 Россия ўрта ва қисқа масофадаги ракеталарни ишлаб чиқариш ва жойлаштиришга нисбатан мораторийига риоя қилади. Бу ҳақида РИА “Новости” хабар қилмоқда.

 Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябко Мюнхен хавфсизлик конференциясида бўлиб ўтган давра суҳбати чоғида, “Ҳамма гап Қўшма Штатларда қолган, улар келгусида нима қилиш кераклигини ҳал қилади, АҚШ ва Европанинг хавфсизлиги бундай ҳаракатлар билан хавф остида қолиши мумкин. Россия ўзининг бир томонлама мортаторийсида қолади”,- деган эди.

 АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон 2 феврал куни Россия билан ўрта ва қисқа масофали ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома келишувидан чиқишни бошлашини маълум қилган. Давлат котиби Майк Помпео агар Россия олти ой муддатда шартнома шартларига тўла амал қилмаса шартнома бекор қилинишини айтган.

 Россия Президенти Владимир Путин 2 феврал куни Россия Федерацияси Қўшма Штатларнинг ракеталар бўйича келишувдан чиқиш қарорига жавобан ҳудди шундай йўл тутишини ва шартномада иштирок этишини тўхтатишини маълум қилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here