Патрушев: НАТО Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш бўйича бирор вазифани бажармаган

383
0

Патрушев: НАТО Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш бўйича бирор вазифани бажармаган

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев собиқ иттифоқ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилишининг 30 йиллиги муносабати билан берган интервьюсида “собиқ иттифоқ қўшинлари Афғонистонда 10 йилдан камроқ бўлганларини, НАТО эса бу давлатда 2 баробар узоқроқ қолаётганини” таъкидлаб ўтди. Собиқ иттифоқ қўшинлари Афғонистонда 1979 йил декабридан 1989 йил февралигача ҳаракат олиб борган.

“Шу йиллар ичида НАТО Афғонистонда хавфсизликни таъминламади, БМТ Хавфсизлик кенгашининг хавфсизликка кўмаклашиш халқаро кучлари ва “Қатъий кўмак” учун кўзда тутилган мандатларидан бирор вазифани, жумладан асосий вазифа – террорчилик тузилмаларини йўқ қилиш ваифасини бажармади”,- деб айтган Патрушев.

Унинг айтишича, ҳозирда Афғонистонда “ИШИД” жангарилари сони 4 минггача етган. “Расмий ҳукумат мамлакатнинг 60 фоиздан кўпроқ ҳудудини назорат қилмайди, наркотик моддалар ишлаб чиқарилиши эса 43 карра кўпайган”, деб қўшимча қилган Патрушев.

 Россия вакилининг айтишича, АҚШ Афғонистонда узоқ йиллар қолмоқчи, бунинг учун Вашингтон Кобулни АҚШ қуролига тобе қилмоқда.

 “НАТО контингентининг Афғонистондан олиб чиқилишига келсак, биз бундай баёнотларни америкалик расмий шахслардан кўп эшитганмиз. Бироқ амалда улар бажарилмаяпти. Биз АҚШ Афғонистонда узоқ йилларга қолиш учун ушбу мамлакатни АҚШ қуроли ва ҳарбий техникасига бевосита тобе қилиш тизимини яратаётганининг шоҳиди бўлмоқдамиз”, — деб айтган Патрушев.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here