АҚШнинг давлат қарзи рекорд даражага етди

274
0

АҚШнинг давлат қарзи рекорд даражага етди

 АҚШ давлат қарзи тарихда илк бор 22 триллион долларга етди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги хабарида айтилмоқда.

 Айни дамда қарзнинг аниқ миқдори 22,012 триллион долларни ташкил этиб, февралнинг бошидан бери аввалги натижага нисбатан 90 миллиард долларга кўпайган.

 Бундан ташқари, охирги 11 ойликда давлат қарзи бир триллион долларга ўсган.

 “USA Today”нинг ёзишича, Доналд Трамп президентлиги даврида давлат қарзи шиддат билан ўсмоқда. Бунга янги солиқ ислоҳотлари, мудофаа харажатларининг ошиб бориши ҳам сабаб бўлмоқда.

 Аввалроқ, АҚШ давлат бюджети дефицити 2018 йилда 17 фозига ўсгани ва 779 миллиард долларни ташкил этган маълум бўлганди.

 Туркистон:

АҚШнинг қарзи тиллода эмас долларда. Доллар эса, нафақат АҚШнинг балки дунё мамлакатларининг ўзаро муомала қилишларининг асосий ўлчами ҳисобланади. Ҳозир ҳатто тилло ҳам доллорга нисбатан баҳоланадиган хом ашёга айланиб қолди.

 АҚШ доллари олам иқтисодиётининг айрибошлашдаги асосий валютаси ҳисобланади. Долларнинг қадрсизланиши ёки аксинча қувватланиб бориши, бадавлат давлатларда молиявий ёки иқтисодий дизбаланслар келтириб чиқариши мумкин. АҚШ, долларнинг бу мавқеидан ўзининг олам бўйлаб сиёсий ва иқтисодий манфаатларини рўёбга чиқариб олиши учун қурол сифатида фойдаланиб келади. Масалан: 2001 йили 11 сентябр воқеасидан кейин АҚШ Афғонистонга уруш очишни ихтиёр қилди. Шунда Франция бошчилигида, БМТ хавфсизлик кенгашига аъзо бўлган Россия ва яна бир қатор етакчи давлатлар бу урушга қаршилик қилиб, хавфсизлик кенгашида бу урушга қарши вето қўйишмоқчи бўлишди. АҚШ бу келишувларга қарши долларни олам бўйлаб қарийб 30% га қадрсизлантириб юборди. Қаршилик қилган барча давлатлар коалицияга аъзо бўлишга мажбур бўлишди. Чунки долларнинг қадрсизланиши Европа давлатлари экспорт қилаётган товарлар деярли тўхтаб қолишига олиб келади. Бу эса юзлаган корхоналарнинг банкрот эълон қилиши ва уларнинг давлатга сиёсий босимлар беришларига олиб келади.

 Агар АҚШ ҳозир ўзининг қарзини ўз қўлидаги пул босадиган машиналари орқали босиб чиқариб тўлай бошласа, бой ва етакчи давлатларнинг ўзлари бу ишга қаршилик қилишади. Чунки бу яна ҳар хил иқтисодий бўҳронлар келтириб чиқариши мумкин. Экспорт ва импорт ўртасидаги оламий ёки минтақавий дизбаланслар кетириб чиқаради.

 Шунинг учун АҚШ, ўзининг қарзларини ваҳимали суратда эълон қилади. Чунки аслида унинг ўзи ўзидан қарз десак ҳам бўлаверади. АҚШнинг ўзини ва оламни бошқаришдаги бу молиявий ҳолати, ўта хавфли ва муаммоли ҳолат.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here