ИИВ ижтимоий тармоқлар орқали олиб борилаётган даъват ва фикрларга қарши курашни кучайтирди

887
0

ИИВ ижтимоий тармоқлар орқали олиб борилаётган даъват ва фикрларга қарши курашни кучайтирди

Қирғизистон ИИВ миллатлараро, динлараро низолар ва минтақада ҳар қандай кескинликлар пайдо қилишга чақирган материалларнинг тарқатилишига қарши курашни янада кучайтирди. Бу ҳақида “Азаттык” ахборот агентлиги 11 феврал куни тарқатган хабарида маълум қилди.

ИИВнинг экстремизмга қарши кураш бўлимининг бошчиси Эрлан Бакиев, интернет орқали халқни жумбушга келтираётган бир қанча яширин аккаунтлар аниқланаётганини такидлади. Хавфсизлик хизмати масаласида эксперт генерал Марат Иманкулов ҳам, ижтимоий тармоқлардаги бораётган фикрий йўналиш мамлакатни пароканда қилиб юборишидан огоҳлантирди. Улар бу тармоқларда иш олиб бораётган фикрий курашчиларни аниқлаш ишлари жадаллашгани ва уларга қарши қонун чоралари ҳам кучайтиилгани ҳақида айтиб ўтишди.

Охирги йилларда дунёда ижтимоий тармоқлар орқали фикр тарқатиш оммавий урфга айланиб, матбуотнинг бошқа тармоқларини ортда қолдириб боряпти. Шунингдек Мусулмонлар ҳам, дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга ижтимоий тармоқлар воситасида исломий нуқтаи назардан келиб чиқиб, муносабат ва сиёсий фикрлар билдиришлари оммавий урфга айланиб боряпти. Қирғизистонда ижтимоий тармоқлар орқали Мусулмонлар олиб бораётган сиёсий иш ҳаракатлар сиёсий кураш даражасига кўтарилди! Буни юқоридаги расмий мулозимларнинг ижтимоий тармоқлардан сиёсий хавф хатар келаётгани ҳақида гапираётганидан англаб олиш мумкин.

Сиёсий кураш –  фуқоролар манфаатига тажовуз қилаётган ҳокимият ва етакчи кучларга қарши йўналтирилган иш ҳаракатлар бўлиб, золимлар зулмини очиб ташлаш, шунингдек ушбу ишлардан асл манфаатдор томонларни баён қилиш билан олиб борилади. Халқ манфаатига зид бўлган барча сиёсий ишлар, битим ва келишувлар, умумий мулкларни бошқа давлатларга хиёнат йўллари билан сотиб юбориш, уммат ва халқни атайин саводсиз ҳолда ушлаб туриш ёки унга ўзига қарашли матбуот манбалари воситасида ёлғон малумотлар тарқатиш.., ва ҳоказо хиёнатларни фош қилиб бориш каби ишларнинг барчаси сиёсий иш ёки кураш деб эътибор қилинади. 

Қирғизистон ҳукуматининг барча кирдикорлари айнан интернет тармоғи воситасида очилиб боряпти. Натижада улар Россия ва Хитой сингари мустамлакачи давлатлар манфаатлари учун хиёнат йўли билан имзолаган мажбуриятларини амалда бажаришга қийналиб қолишди. Демак ижтимоий тармоқлар орқали олиб борилаётган даъват ишлари уларнинг хоинликларини бироз бўлса ҳам фош қилиб, улар учун муаммо пайдо қила олди. Бу эса, ижтимоий тармоқлар орқали Қирғизистонда сиёсий кураш пайдо қила олганимиздан ҳамда уммат манфаатларини очкўз ҳокимият ва куфр манфаатларидан бироз бўлса ҳам ҳимоя қила олганимиздан, шунингдек етакчи гуруҳнинг кирдикорларини фуқороларга очиб бериш ва ўша соҳани тўғри, манфаатли ва исломий ечимларини баён қилиб бериш билан умматни уйғониб боришига улкан ҳисса қўша олганимиздан дарак беради, инша Аллоҳ!

Юқоридаги ИИВ ходими ва генерал экспертнинг мақсадлари гапираётган гапларининг ортида яширинган. Яъни улар, атайин ёлғон баёнот тарқатиш орқали қалбимизга ваҳима солишмоқчи. Интернет тармоғидаги исломий аудиториямизни қўрқувга солиш йўли билан, у ердаги исломий муҳитни заифлаштиришмоқчи. Улар қалбаки исломий ваҳимани атайин жумбушга келтириб, бу билан мухолиф кучлар тарафидан олиб борилаётган, ўзига ноқулай матбуот курашига зарба беришмоқчи.

Баҳор яқинлашиб, Қирғизистонда яна сиёсий ўйинлар авж олиши кутиляпти. Президент мамлакат тақдирини яна Россия томонга бурмоқчи бўляпти. Шунинг учун ҳукумат хавфсизлик соҳасида яна эски етакчилар билан бирлаша бошлади. Турганбаев ва Суваналиев каби бир қатор генераллар хавфсизлик мулозимлари сифатида иш билан таъминланишган бўлса, яна Иманкулов сингари бир қатор захирадаги генераллар ташқаридан туриб иш олиб боришади. Ёдингизда бўлса, Алмазбек Атамбаевнинг президентлиги даврида ҳам, худди шу гуруҳ вакиллари генерал Т. Мамитов бошчилигидаги тўда билан қалбаки диний хавф хатарлар пайдо қилиш орқали мамлакатда Атамбаевчилар диктатурасини ўрнатиб олишган эди. Жиянбеков ҳам аввалги президент йўлини танладими?!

Демак улар биздан ўзларининг ташвиқотларидан таъсирланиб, қандайдир хатоларга йўл қўйишимизни кутишади. Биз Мусулмонлар, куфр тариқатлари билан бораётган илмоний тўдалар ўз ўрталарида талашаётган етакчилик креслоларидан умид қилмаймиз. Улардан бири шу креслоларни эгаллаб олиши учун ёрдам ҳам бермаймиз. Биз жамиятни бунақанги ифлос ўйинлар билан катта куфр давлатларига қул қилиб, мулкини талон-тарож қилиб юбораётган куфрпараст тўдалардан бири эмасмиз. Биз жамиятни куфр тузоғидан озод қилиш, уни Ислом нури билан фаровон ва хотиржам ҳаётга олиб чиқишни ўз олдимизга мақсад қилиб олган даъватчилармиз! Шу йўлда ёлғон ваҳима ва маломатчининг маломатидан қўрқмай, даъватни ҳаётимиз учун асос қилиб, интернет Аллоҳнинг шу йўлдаги берган неъмати эканини унутмай, фаолиятимизни давом эттирамиз инша Аллоҳ!

Абдураззоқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here