Ашраф Ғани “Толибон”га мамлакатда офис очишга рухсат беришга тайёрлигини билдирди

1032
0

Ашраф Ғани “Толибон”га мамлакатда офис очишга рухсат беришга тайёрлигини билдирди

 Афғонистон президенти Ашраф Ғани “Толибон” ҳаракати аъзоларига Қобул, Нангарҳор ёки Қандаҳорда офис очишга рухсат беришга тайёрлигини билдирди.

 “Агар “Толибон” офис очишни истаса, уни эртагаёқ Қобулда, Нангарҳор ёки Қандаҳорда очишга рухсат бераман”, – деб айтган Ғани Нангарҳор вилоятига ташрифи вақтида. “Биз мамлакатда мустаҳкам ва муносиб тинчликни таъминлаймиз”, деб қўшимча қилган президент. 

 Маълум қилинишича, толиблар вакиллари ўтган ҳафта бир қатор талаблар орасида, расмий офиси бўлиши кераклиги муҳимлигини таъкидлаб ўтган. Ҳаракатнинг расмий вакили Сухайл Шохиннинг таъкидлашича, толиблар Қатардаги офисининг халқаро ҳамжамият томонидан тан олиниши лозим, деб ҳисоблайдилар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here