Тошкентда навбатдаги халқаро анжуман бўлиб ўтади

185
0

Тошкентда навбатдаги халқаро анжуман бўлиб ўтади

 19-20-феврал кунлари Тошкентда “Марказий Осиёда ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати хабар қилмоқда.

 Форумга Афғонистон, АҚШ, Бельгия, Буюк Британия, Дания, Эрон, Германия, Грузия, Ҳиндистон, (Исроил), Испания, Италия, Қозоғистон, Канада, Миср, Хитой, Кувайт, Озарбайжон, Қирғизистон, Латвия, Малайзия, Нидерландия, Покистон, Польша, Россия, Саудия Арабистони, Таиланд, Туркия, Венгрия, Украина, Ўзбекистон, Финляндия, Франция, Швеция, Япония таҳлилий марказларнинг 100 дан ортиқ вакиллари таклиф этилган бўлиб, улар минтақавий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва хавфсизлик, савдо, транспорт, сувдан фойдаланиш, таълим ва илм-фан соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қиладилар.

 Тадбирда Европа Иттифоқи, Шимолий кенгаш, Америка давлатлари ташкилоти, Арктика маслаҳатлашув кенгаши минтақавий тузилмалари, шунингдек, Жаҳон банки, Жаҳон савдо ташкилоти, Европа инвестицион банки ва бошқа халқаро молия институтлари вакиллари ҳам иштирок этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here