2018 йилда милиционерлар томонидан содир этилган 7369та қонунбузарлик фактлари қайд этилди

236
0

2018 йилда милиционерлар томонидан содир этилган 7369та қонунбузарлик фактлари қайд этилди

 Sputnik матбуот маркази уюштирган матбуот анжуманида Қирғизистон ИИВнинг ўринбосари Конок Осконбаев, “милиция ходимларининг барчасини ишдан ҳайдаб юбориш керак” деган фикрга қўшилмаслигини билдирди.

“Мен ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб бораётган, “бутун милиция ходимларини ишдан ҳайдаш керак” деган фикрга қаршиман. Уларни ҳайдаш учун асос бўлиши керак. Биз уларнинг конституцион ҳақ-ҳуқуқларини поймол қила олмаймиз. Ҳар бир ходимни ишдан ҳайдаш алоҳида асосларга таянган бўлиши керак. Бунинг учун жуда катта харажат керак, уларга компенсация тўланиши керак бўлади” деди Осконбаев.

Юқоридаги орган ходимлари томонидан қўлга олинган расмий жиноятчиларнинг сони, мамлакатдаги умумий милиция ходимлари сонининг қарийб ярмига тенг. Қўлга олинмаган жиноятлари бундан бир неча баробар кўп!

Оскенбаев тўғри айтди, ҳар бир жиноят учун шахсларга алоҳида муомала қилиниши, яъни асос ва далиллар билан ёндошилиши керак. Лекин бу қонун ва нормалар милиция, прокуротура, суд ёки ҳукуматга қарши умумий ишончсизлик билдиришга асос бўлмаганидек, Ислом ва Мусулмонларга ҳам тегишли бўлиши шарт эмасми! Нега исломий ҳизб ёки жамоалар устидан умумий суд қарори чиқарилади. Уларнинг умумий исломий даъват ва сиёсий ҳаракатлари учун ёки бир нечта аъзосининг ҳаракатлари учун ҳали қўлга олинмаган барча аъзоларига “экстремист ва террорист” тамғаси босиляпти. Ваҳолангки улар шу милиция ходимларининг ёлловчиларидир. Яъни ҳар бир даъватчи давлатга солиқ ва бошқа тўловлар тўлаш билан бу орган ходимларини умумий ёлловчилари ҳисобланишади. Нега бундай икки стандартли муомала юритилмоқда?!

Ҳизб ут-Таҳрир устидан Қирғизистон суди “экстремист” деб қарор чиқарди. Ваҳолангки Ҳизб аъзолари томонидан бирорта ҳам моддий жиноят содир этилгани қайд этилган эмас! Яна бир неча ўнлаган исломий жамоалар устидан суднинг ҳукми билан бир томонлама ҳукм чиқарилди, яъни уларни ҳатто хабардор қилмай, иштирок этишларига шароит яратиб бермай, уларга “террорист ва экстремист” тамғалари босилди. Яқинда ШОС ва ОДКБ каби ташкилотлар босими остида “Таблиғ жамоаси” ҳам “экстремист” тизмаси остига киритилиши кутиляпти.

Ҳукумат ва унинг қўл остидаги хавфсизлик ходимлари эса, уялмай, бизга ишонинглар, биз чиқарган ҳукмларга сўзсиз итоат қилинглар, орган ходимларини устидан ёппа баҳо берманглар демоқчи бўлишяпти. Ваҳоланки иккиланмай улар устидан ёппа баҳо берсак адашмаган бўламиз! Улар оёқларидан бошларигача коррупция ботқоғига ботиб бўлишди. Шу ботил устида туриб, улар Ислом ва Мусулмонларга қарши курашишда давом этишяпти.

Абдураззоқ.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here