Жозеф Вотел: Ўзбекистон АҚШдан харид қилмоқчи бўлган тизимлар ва ускуналар рўйхатини тақдим этди

626
0

Жозеф Вотел: Ўзбекистон АҚШдан харид қилмоқчи бўлган тизимлар ва ускуналар рўйхатини тақдим этди

 Қўшма Штатлар Марказий Осиё мамлакатлари Россиядан ҳарбий харидларни тўхтатиши ва АҚШ билан шартномаларга эътибор қаратишига эришмоқчи. Бу ҳақда сешанба куни АҚШ Конгресси Сенатининг қуролли кучлар ишлари бўйича қўмитасидаги эшитувларда АҚШ ҚК Марказий қўмондонлиги (СЕНТКОМ) бошлиғи генерал ёзма кириш сўзида маълум қилди.

 “Биз Марказий Осиё мамлакатларини Россиядан ҳарбий харидларни амалга оширишдан узоқлаштиришга ҳаракат қилмоқдамиз, аммо Америка тизимларига бўлган юқори нархлар бундан кейин ҳам Қозоғистон каби мамлакатлар учун муаммо туғдиради”, – деди у.

 “Ўзбекистон ўз ҳарбий харидларини диверсификация қилишдан манфаатдорлигини билдирди ва харид қилмоқчи бўлган Америка тизимлари ҳамда ускуналари рўйхатини тақдим этди. Бундай манфаатдорлик Ўзбекистонни Россиядан ҳарбий харидларни амалга оширишдан узоқлаштириш ва муносабатларимизни чуқурлаштириш учун ноёб имкониятдир”, – деди Вотел.

 “Биз Тожикистон билан ҳарбий соҳадаги муносабатларни мустаҳкамлашни давом эттирмоқдамиз, бу Москва ўз таъсирини кучайтираётгани ҳамда мамлакат пойтахти яқинидаги базада ҳарбий иштирокини кенгайтираётганига қарамай юз бермоқда”, – дея маълум қилган генерал. 

Туркистон:

Албатта мустамлакачи давлатларнинг “учунчи олам” давлатларини қуроллантиришга интилиши муайян мақсадлар сари атайин йўналтирилган. Бу мақсадлар ичида, қурол сотиш ортидан иқтисодий, сиёсий, стратегик ва геосиёсий манфаатлар бор. Бу манфаатлар бир томонлама йўналганида муаммо унчалик хавфли бўлмас эди. Лекин бир неча томонларнинг манфаати тўқнаш ва бир бирига мутлақ қарама қарши келиб қолганда, бунинг оқибати яхши бўлмаслиги мумкин. Уларнинг ҳар бири ўз манфаатларини илгари суриб, минтақадаги муайян давлатларни ўз қарашлари томон етаклаш мақсадида таъсир остидаги давлатларни  қуроллантиришга интилишмоқда. Бу Ўрта Осиёда яшаётган бир бирига қардош халқлар давлатларининг, бир бирлари билан ўрталаридаги барча алоқаларининг кескинлашиб бориши ҳасса қўшиши мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here