Карамушкина Исломий тадқиқод институтини Таблиғ номини тарғиб қилишда айблади

211
0

Карамушкина Исломий тадқиқод институтини Таблиғ номини тарғиб қилишда айблади

Ирина Карамушкина Жогорку кенешда Исломий тадқиқод институтини Таблиғ жамоатининг номини ва даъватини тарғиб қилишга ўз ҳиссасини қўшишда айблади.

Исломий тадқиқод институти томонидан ўтказилган ижтимоий сўровлар натижасининг эълон қилиниши Карамушкинанинг эътирозига сабаб бўлди. Сўровлар Қирғизистон ёшлари орасида ўтказилган бўлиб, уларнинг Ислом динига ва исломий жамоаларга бўлган муносабатлари ҳақида олиб борилган эди. Карамушкинанинг билдиришича, ижтимоий сўровлар натижасида ёшлар орасида Ислом динига ва “Таблиғ” жамотига нисбатан ижобий муносабат юқори фоизни ташкил этганининг матбуотда элон қилиниши уни ташвишга солган.

Карамушкина ҳар сафар Россиянинг Қирғизистонда таъсир қуввати ошиб бораётганида, ҳокимиятни ёки унинг исломий муҳитга нисбатан муносабатларини танқид қилишга ҳаракат қила бошлайди. Унинг мақсади, Путинни Қирғизистонга ташрифи олдидан Қирғиз ҳукуматини дин ва диндорларга нисбатан муомаласини кескинлаштиришга қаратилган. Яъни Россия ҳарбий, сиёсий, иқтисодий алоқаларини ривожлантириш эвазига Қирғизистон ҳукуматидан диний қадриятларимизга, шунингдек Таблиғ сингари исломий жамоларга нисбатан муомалаларини кескинлаштиришни талаб қилмоқчи. Шунингдек, Россия Марказий Осиёда ўзининг таъсир қувватини ошириш учун, исломий жамоалар томонидан келиши мумкин бўлган қалбаки ваҳималар пайдо қилиш тактикасини қўллайди. Карамушкинанинг баёноти ҳам Россиянинг шу услубига паралел йўналтирилган.

Россия Қирғизистон ҳукуматининг Ислом ва Мусулмонларга нисбатан кескин ва қаттиққўл сиёсат олиб бориш тарафдоридир. Улар Қирғизистондан Таблиғ жамоатини “экстремистик” ташкилотлар рўйхатига кигизишини талаб қилишади. Россия мамлакатимизда ҳарбий мустамлакасини кучайтирмоқчи. У мамлакат жанубида яна бир ҳарбий база қуришни режалаштиряпти. Демак Россия ички ишларимизга аралашиб, ҳокимиятни ўзига манфаатли томонга юришга мажбурлай бошлади. У исломий муҳитни жамият учун қўрқинчли қилиб кўрсатиш ортидан, минтақада парокандалик пайдо қилиш билан хавфсизлик томонидан бизни ўзига нисбатан муҳтожлигимизни кучайтириб боришдан манфаатдор.

Россия Карамушкина сингари бир қатор руспараст сиёсатчилар воситасида жамият ичида ушбу режаларини ривожлантиришга ҳаракат қилади. Улар, исломий жамоалар ва исломий муҳитни жамиятимизга улкан хавф хатар олиб келаётгандек кўрсатиш учун бор имкониятлари билан ҳаракат қилишади. Демак биз мусулмонлар, куфр манфаати остида иш олиб боришимиз ёки куфрга тилёғламачилик қилиб, у билан муроса қилиш мақсадида бир биримизни жамиятда обрўйсизлантирадиган ҳаракатлардан тийилишимиз керак! Чунки Карамушкина Таблиғ жамоатигагина эмас, бутун Исломга қаршидир! Таблиғни бартараф қилиш билан улар тўхтаб қолишмайди! Бунга Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ҳамда Шарқий Туркистонда бир тоифа мусулмонлар куфр билан муроса қилиб, бошқа тоифаларга қарши хоинлик қилишлари оқибатида нималар юз берганига гувоҳ бўлдик! Аллоҳ сақласин.

Абдураззоқ.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here