Абдусалом Ҳанафи: АҚШ апрел ойигача Афғонистондан қўшинларининг ярмини олиб кетишга ваъда берди

483
0

Абдусалом Ҳанафи: АҚШ апрел ойигача Афғонистондан қўшинларининг ярмини олиб кетишга ваъда берди

 “Толибон” ҳаракати вакили Муаллави Абдусалом Ҳанафининг маълум қилишича, музокаралар давомида АҚШ апрел ойигача Афғонистондан ўз қўшинларининг тенг яримини олиб чиқиб кетишга ваъда берди. Бу ҳақида “Sputnik” хабар қилмоқда.

 “Ҳа, америкаликлар бизга АҚШ феврал ойидан бошлаб, апрел ойига қадар Афғонистондан ўз ҳарбийларининг тенг ярмини олиб чиқиб кетишини айтишди”, — деди журналистларга “Толибон” делегацияси вакили Москвада ўтказилган анжуманда.

 “Толибон» ҳаракати вакилининг сўзларига кўра, томонлар АҚШ ҳарбийлари Афғонистонни тарк этгач мамлакатда Ислом ҳукумати, Ислом конституциясини шакллантиришга розилик билдирганлар.

 Январ ойи якунида АҚШ президенти Дональд Трамп агар мамлакатда вазиятни тартибга солиш бўйича тинчлик келишувларига эришилса АҚШ ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишга тайёр эканлигини маълум қилган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here