Лавров Қирғизистонга ташриф буюрди

803
0

Лавров Қирғизистонга ташриф буюрди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 3 февраль куни Қирғизистонга ташриф буюрди. У Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков билан учрашди ва икки сиёсатчи Март ойида режалаштирилган Виладимр Путиннинг расмий ташрифи олдидан бир қатор таёргарлик ишларини муҳокама қилишмоқчи экани айтилди. Лавров учрашув чоғида Афғонистондаги вазият ҳамда ҳарбий технологиялар ҳақида сўз юритилганлигини билдирди. Бироқ унинг таъкидлашича, Қирғизистонда янги ҳарбий база қуриш масаласи Қирғиз томонининг ташаббуси бўлган ва у бу ҳақида шу ерга келиб хабар топган. Аввалроқ Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Джекшенкулов “мамлакатнинг жанубий қисмида Россия ҳарбий базасининг бўлиши, Афғонистон томондан тоборо кучайиб келаётган хавфни олдини олиши мумкин”, деган эди.

Демак, Россия бу лоиҳани халқаро сиёсат олдида гўёки Қирғизистоннинг ташаббуси билан амалга ошаётгандек, билвосита амалга оширишга ҳаракат қиляпти. Мақсади нима?

Қирғизистоннинг жануби Хитой, Ўзбекистон Тожикистон ва Афғонистон билан чегарадош бўлган стротегик аҳамиятга эга минтақадир. Россия Қирғизистоннинг жанубига ҳарбий база ўрнатиб олса, нафақат Авғонистон, балки Хитой ва Ўзбекистон томонларга ҳам ўзининг таъсир қувватини ошириб олиши мумкин. Россиянинг бу тактикаси АҚШ томонидан илгари суриб келинаётган Афғонистон орқали Марказий Осиё учун янги транзит йўли очиш асосидаги йирик стротегиясига қарши йўналтирилган. АҚШ ҳозирда Толибон ҳаракати билан музокаралар олиб боряпти. Улар бир ечимга келиша олишса, бир қанча тармоқлар орқали нефт, газ ва бошқа транзит йўллари очилиши кутиляпти. Бу эса Россиянинг стротегик ва иқтисодий мустамлака ҳолатига кучли зарба бериб, уни халқаро сиёсатдаги аҳволини янада тубанлаштиради! Шунинг учун Россия Тожикистондаги ҳарбий базасига қўшимча равишда иккинчи базани Қирғизистонга ўрнатмоқчи. Бу билан у Афғонистон томондан келадиган қалбаки ваҳималар билан Ўзбекистон ва Қирғизистонни қўрқувда ушлаб қолишни мақсад қилади. Шунингдек, бу база Афғонистон ва Қирғизистонда мавжуд ёки энди шаклланиши мумкин бўлган қуролли кучларни ҳарбий дастаклаб юбориш имкониятини оширади. Бу ҳолатлар минтақа учун катта хавф хатарлар олиб келиши мумкин эканлигининг ўзи Ўзбек ва Қирғиз етакчи гуруҳларини қўрқувга солади.

Демак Россия Марказий Осиёда ҳарбий мустамлака ҳолатини кучайтириш йўли билан бўлса ҳам, уни ўз таъсири остида ушлаб қолмоқчи. Чунки унда АҚШнинг иқтисодий ва халқаро сиёсатдаги таъсир этиш қуввати йўқ.

Шундан кутиладики, Ўрта Осиё мамлакатларининг Ғарб олами билан яқинлашишлари кучайиб бораверса, Россия ҳам ўзининг ифлос фитнакаш амалиётларини кучайтиради. Лекин бу мамлакатлар Ғарб оламидан кутилаётган имкониятлардан воз кечишса, иқтисодий аҳволлари бугунги кундагидан ҳам баттарлашиб бораверади. Россия эса, бизни ўзи билан бирга иқтисодий инқироз ботқоғига ғарқ қилиб бораверади. Демак, Россия бизга таҳдид солиш йўли билан иқтисодий қашшоқ ҳолатда бўлса ҳам, бизни ўз таъсири остида ушлаб қолишни хоҳлайди. Юқоридаги Қирғиз етакчиларининг расмий талаблар билан мамлакатимизга ҳарбий базасини олиб киришини сўранишаётганига қарасак, Қирғиз элитаси ва ҳукумати ушбу хиёнатда Россия билан шерик эканига гувоҳ бўламиз!

Абдураззоқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here