Захарова Лавровнинг Тожикистонга сафари ҳақида баёнот берди

712
0
Russia Lavrov

Захарова Лавровнинг Тожикистонга сафари ҳақида баёнот берди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг 4-5 феврал кунлари Тожикистонга  расмий сафари кутилмоқда. Бу ҳақида РФ ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова брифингда маълум қилди.

“Тӯртинчи-бешинчи феврал кунлари ташқи ишлари вазири Сергей Лавров  расмий ташриф билан Тожикистонга боради. Режага биноан у Тожикистон президенти  ва ташқи ишлар масъуллари билан мулоқот ӯтказади”.

Захарованинг сӯзларига кӯра, учрашув жараёнида тарафлар асосан КХШТ аъзоси сифатида Тожикистоннинг муҳим ӯрни хусусида фикр алмашишади. Шунингдек, Афғонистон чегарасидаги муаммолар ҳам суҳбатнинг асосий мавзуси қатори белгиланган.

“Икки мамлакат вакиллари минтақавий хавфсизлик масаласини кӯриб чиқиб, РФ ва Тожикистон  ТИВ  ӯратасидаги 2019 йил  учун  ҳамкорлик лоиҳасини имзолашади”, дея қӯшимча қилди Захарова.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here