АҚШ Венесуэла ва Кубага босимни ошириб, Россияни минтақадан чиқариб юбормоқчи

214
0

АҚШ Венесуэла ва Кубага босимни ошириб, Россияни минтақадан чиқариб юбормоқчи

 Қўшма Штатлар Лотин Америкасида ўз позициясини мустаҳкамлаш ниятида, Венесуэла президенти Николас Мадурони ҳокимиятдан четлатишга бўлган уринишлар эса Россия ва Хитой таъсирини заифлаштириш билан боғлиқ. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда.

 Нашр манбаларининг сўзларига кўра, Американинг келгусидаги ҳаракатлари Кубага қаратилади. Бу минтақадан Россия, Хитой ҳамда Эронни сиқиб чиқаришг эҳтимоли юқори.

 “Маъмурият Венесуэла ва Куба ўртасидаги алоқаларни узишга, шунингдек, ҳар икки мамлакатда режимларнинг қулашига катта эътибор қаратган”, — деб ёзади нашр.

 Аниқлик киритилишича, АҚШдаги айрим амалдорлар Кубани миллий хавфсизлик учун жиддий таҳдид сифатида кўришмоқда.

 Венесуэланинг “Жиноий форум” нодавлат ташкилоти раҳбари Альфредо Ромеро хабарига кўра, мамлакатдаги норозилик намойишлари давомида қўлга олинганлар сони 939 кишига етди. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.

 Ромеронинг қайд этишича, бу 21 январ куни бошланган оммавий норозилик намойишларида қўлга олинганларнинг умумий сонидир. Унинг аниқлик киритишича, бу шахсларнинг 755 нафари ҳамон қамоқхоналарда қолмоқда.

 Шунингдек, у Венесуэланинг Яракуй штати судьяси маълумотларини келтирган. Унинг сўзларига кўра, қамоқда сақлаб турилганларнинг 94 нафари вояга етмаган шахслардир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here