Лавров: Эрон, Туркия ва Россия етакчиларининг Сурия бўйича йиғилиши феврал ойида ўтказилади

1190
0

Лавров: Эрон, Туркия ва Россия етакчиларининг Сурия бўйича йиғилиши феврал ойида ўтказилади

 Россия ташқи ишлар вазири феврал ойи ўрталарида Сурия мавзуси бўйича Эрон, Россия ва Туркия етакчиларининг тўртинчи йиғилиши ўтказилади деб хабар берди.

 Хабарга кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Остонада Қозоғистон ташқи ишлар вазири билан учрашганидан сўнг, Россия ташқи ишлар вазирлигининг баёноти тез орада эълон қилинишини маълум қилди. Ушбу йиғилиш Россияда ўтказилиши кўзда тутилган.

 Шунингдек, Сергей Лавровнинг қўшимча қилишича, “Остона 12” Сурия сулҳи бўйича халқаро музокаранинг 12 раунди  феврал ойининг ўрталарида Сурия давлати вакиллари ва мухолифат намояндалари ҳамда Россия, Туркия ва Эрон вакиллари иштирокида Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказилади.

 Шунингдек мазкур учрашувда БМТ ва Иордания кузатувчилари ҳам қатнашади. Ҳозирги қадар Сурия бўҳронини ҳал этиш бўйича Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида 11 марта йиғилиш ўтказилди.   

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here