Қачонгача ўзимизни алдаб яшаймиз

204
0

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــمِ

Қачонгача ўзимизни алдаб яшаймиз

 Сизга фикрлашингиз учун жавоби аниқ бўлган бир савол бермоқчиман: бир инсон яхши ниятда, эски, нураб қолган уйда яшовчи бир қўшнисига яхшигина маслаҳат берса, масалан: “уйингиз яшаш учун ноқулай, уни бузиб ташлаб, ўрнига бошқа, яшаш учун қулай бўлган уй қуриб олишингиз керак. Бунинг учун сизда етарлича имкониятлар бор, ҳовлингиздаги дарахтларни бир қисмини сотасиз ва ўша пул, ҳамда қолган дарахтлар билан янги уйни тиккалайсиз” деб маслаҳат берса, аммо қўшниси у инсонни ҳақоратлаб, «сен мени душманимсан, террористсан, уйимни бузиб, ўзингники қилиб олмоқчи бўлган экстремистсан… сенга ўхшаганларни қамаш керак, маҳалладан қувиш керак» — дея жавоб қайатарса, сиз бундай қўшнига нисбатан қандай муносабат билдирган бўлар эдингиз?!

Ёки вахшийлиги дунёга машҳур бўлган кимсалар бир инсонга моддий ёрдам бергандек бўлиб, аслида қарзга пул бериб, қўшнисига нисбатан юқоридаги гапларни тарқатишни талаб қилса, бу инсон бунинг туҳмат эканини била туриб, қўшнисига «сен менинг душманимсан, террористсан, уйимни бузиб ўзингники қилиб олмоқчи бўлган экстремистсан… сени қамаш керак, жамиятдан қувиш керак» — деса, бундай “уй эгаси”ни ким деб биласиз?!

Хозирги конституциянинг аҳволини ҳам шу эски уйга ўхшатиш мумкин. Юртимиздаги бу конституцияга ким ишонади ва ким ёки кимлар уни мукаммал ижро этиш учун жонбозлик кўрсатмоқда? Тўғри, ундаги чиройли ёлғонларга ишонган баъзи содда инсонлар конституциядан ҳали ҳам умидини узган йўқ. Лекин юристларчи, яъни конституцияни яхши билган суд ва прокуратура ҳодимларичи?! конституцияни асосчиси У. Текабаев ҳам конституцияни буздими ёки у ҳам конституцияни бузганларнинг қурбоними?! Депутатлар нима учун конституцияни бузилишига жим қараб туришибди?! Бош вазир, ва бошқа вазирларчи?! Улар нима учун конституцияга риоя қилишмаяпти?! Конституцияга кафил бўлган президентларчи, нима учун ўз қилган ишларини конституцияга топширмасдан, ўзга юртларга қочиб кетишди?! Ёки «ҳамма гапираверади, зўрлар билганини қилаверади» қабилида ҳаёт “зўрлар”никими?! Ёки конституция фақат бошқаларга намойиш қилиш учун қабул қилинганми?!

Шу конституция ҳаёт тарзимизни ва юртимизни юксалтиришига, юртдошларимиз учун фаровон ҳаётга кафил бўлишига ва улар ўз оилалари ёнида ҳаётларини давом эттиришлари учун уларни иш билан таъминланишига ишонасизми?! Бизни шу конституция душманлардан, айниқса Хитойдан ҳимоя қилишига асос бўлади деб биласизми?! Бу конституцияни виждонан мукаммал ижро этилишида кимга ишонасиз?!

Биз ҳаммага, хоссатан юртдошларимизга “бу конституция-системани ўзгартириш керак” деб айтиб келмоқдамиз. Биз халққа қарши, лоақал бирорта инсонга қарши иш қилганимиз йўқ. Лекин “бу дунёдаги хорлигимизга нуқта қўйиш учун, ҳамда Охиратда азобга қолмаслигимиз учун бу конституцияни ўзгартириш керак, Яратгувчимизнинг конституцияси-Қуръонга қайтишимиз керак” деб очиқ-ошкора айтиб келмоқдамиз. Шу гапимиз учун «халқ душмани», «террорист» ёки «экстремист» каби туҳматларга ҳам, баъзиларимизнигш қамалишлари, шаҳидлар бўлишларига ҳам парво қилмай, ҳақда собит келмоқдамиз, ҳатто йиллаб қамоқларда қолиб кетганларимиз ҳам ўз йўлларини ўзгартиргани йўқ, бу ягона ҳақиқат ва у ўзгармайди. Аллоҳ Таоло айтади:

فَلَنْ تَجِدَ لِسُنَّةِ اللَّهِ تَبْدِيلًا

Бас сиз ҳаргиз Аллоҳ суннати-қонунининг ўзгартирилганини кўрмассиз… [35:43]  

Аллоҳ Таоло айтади:

قُلْ مَنْ يَرْزُقُكُمْ مِنْ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ أَمَّنْ يَمْلِكُ السَّمْعَ وَالْأَبْصَارَ وَمَنْ يُخْرِجُ الْحَيَّ مِنْ الْمَيِّتِ وَيُخْرِجُ الْمَيِّتَ مِنْ الْحَيِّ وَمَنْ يُدَبِّرُ الْأَمْرَ فَسَيَقُولُونَ اللَّهُ فَقُلْ أَفَلَا تَتَّقُونَ فَذَلِكُمْ اللَّهُ رَبُّكُمْ الْحَقُّ فَمَاذَا بَعْدَ الْحَقِّ إِلَّا الضَّلَالُ فَأَنَّا تُصْرَفُونَ

(Эй Муҳаммад) айтинг: «Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулоқ-кўзларингизга эгалик қилур?! Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликн и чиқарур ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!» Улар албатта: «Аллоҳ», дейдилар. Бас, сиз айтинг: «Ахир Ўша зотдан қўрқмайсизларми?!» Бас, мана шу Аллоҳ — ҳақиқий Павардигорингиздир. Ҳақиқатдан кейин эса фақатгина йўлдан озиш бор, холос (яъни, ҳақиқий Парвардигорингиз бўлмиш Аллоҳдан ўзгага сиғинар экансиз, албатта йўлдан озган бўлурсиз). Бас, қай тарафга бурилиб кетмоқдасизлар?! [10:31,32]

Ғариб.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here