АҚШ ракеталар бўйича битимни қачон тўхтатишини маълум қилди

249
0

АҚШ ракеталар бўйича битимни қачон тўхтатишини маълум қилди

 АҚШ 1987 йилги Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги Россия билан битим бўйича ўз мажбуриятларини тўхтатишни режалаштирмоқда. Бу шу дам олиш кунлари энг сўнгги муддат тугаганидан кейин юз беради, деб хабар қилди “Bloomberg” агентлиги Оқ уйдаги манбага таянган ҳолда.

 Агар Россия 9M729 сифатида машҳур бўлган, ер устида жойлаштирилувчи барча қанотли ракеталарни, шунингдек, тегишли ускуналар ва учириш қурилмаларини 2 февралга қадар йўқ қилмаса, унда АҚШ Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битим бўйича ўз мажбуриятларини тўхтатади, дея маълум қилган аноним манба.

 Манба АҚШ шу билан бир вақтда Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги битимдан бутунлай чиқиб кетиши ҳақида баёнот беришига ойдинлик киритмаган. Агентлик қайд этишича, АҚШнинг Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимдан тўлиқ чиқиши олти ой давом этиши мумкин. НАТО расмий шахслари бунга тайёр, дейилади материалда.

 АҚШ ва НАТО Россияни Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги битимни бузганликда айбламоқда — 9М729 ракета тизими унинг шартларига зид экани айтилади. Россиянинг иддао этишича, ушбу ракета масофаси 500 километрдан ошмайди, битим шартлари эса бузилмаган. 4 декабрь куни АҚШ агар Россия 60 кун ичида уни бажаришга қайтмаса, битимдан чиқиши ҳақида маълум қилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here