10 мингдан ортиқ тожик фуқароси Россияда жазо ўтамоқда

671
0

10 мингдан ортиқ тожик фуқароси Россияда жазо ўтамоқда

Тожикистоннинг Россиядаги эличхонасининг ҳисоботига кўра, айни дамда Россияда 10 мингдан ортиқ Тожик фуқароси қамоқ жазоси ўтамоқда.

Элчихона манбаси 26 январ куни  ўз ҳисоботида маълум қилишича, шу кунларда Россия бўйлаб ўнлаб тожикистонликларнинг терроризм ва экстремизм айби билан суд жараёни бўлиб ўтган.

«Терроризм ва экстремизм бўйича қўлга олинганларнинг сони аниқ эмас. Аммо охирги 2-3 йил ичида ушбу бандга тааллуқли кетма кет жиноий иш қўзғатилмоқда», дейилади ҳисоботда.

Рус ҳукуматининг маълумоти кўра, айни замонда Россия бўйлаб бир млн атрофида тожикистонликлар кун кечиришмоқда. Бундан бир неча йил илгари тожик муҳожирлари наркотик савдоси (наркотрафик) айби билан суд залига чиқарилган бўлса, 2013 йилдан буён Россия матбуотида бошқа мавзу тарқала бошланди ва энг кўп қўлга олинган Тожик фуқаролари терроризм ва экстремизм билан айблнаётгани айтилмоқда. Маҳкум бўлган тожикларнинг бир қисми Россияда жазо муддатини ўташаётган бўлса, бошқа бир қисмини  Тожикистонга экстрадиция қилинди.

Инсон ҳуқуқи ҳимоячиларининг таъкидла, Рус куч структуралари кўпинча терроризм айби билан қўлга олинганларнинг яқинларига хабар бермайди.  Маҳбусларнинг энг кўп қисми ҳатто адвокат ёллашга ҳам имкон топмайди, суд жараёни мутлақо ёпиқ эшиклар ортида, ёки маҳбуснинг яқинларидан айри ҳолатда бўлиб ўтади. Гарчи Россия қонунчилигига биноан суд ишларига Элчихона вакилларининг иштироки шарт бўлса-да, бироқ элчихона вакиллари жиноий иш тўғрисида бирор маълумотга эга бўла олмайди.

Сўнгги йилларда Россияда йўла қўйилган турли махсус амалиётлар натижасида Ўрта Осиё, шу жумладан Тожикистоннинг юзлаб фуқаролари қўлган олинган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here