Хорижий дипломатлар мусулмонларни қайта тарбиялаш марказига боришди

266
0

Хорижий дипломатлар мусулмонларни қайта тарбиялаш марказига боришди

 Мусулмон аҳолисига эга бўлган 12 мамлакатнинг дипломатлари ва баъзи хорижий ОАВлари Синьцзянга ташриф буюрди. Бунга Хитойнинг узоқ ғарбий минтақасида мусулмон-уйғурларнинг кескин таъқиб этилиши тахмин қилинганлиги сабаб бўлди, деб ёзади “Bloomberg” агентлигига таяниб, “Repost”.

 Синьхуа агентлигига кўра, дипломатлар Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Покистон, Индонезия, Малайзия, Афғонистон, Тайланд ва Кувайтдан келган.

 Дипломатлар марказ талабалари билан уларнинг ҳаёти ва ўқиши ҳақида суҳбатлашди, уларнинг марказдаги ҳаётини кузатди.

Аввалроқ Хитой расмийлари мусулмон аҳолиси яшовчи Синьцзян-Уйғур автоном туманидаги экстремизмга қарши кураш тамойилларини белгиловчи ҳужжатни чоп этди. Унда “қайта тарбиялаш лагерлари” мавжудлиги тан олинади. Уларда, БМТ экспертлари маълумотларига кўра, 1 миллионгача одам судсиз, номаълум муддатга сақланади. Бундай лагерлар расман “касбга ўргатиш ва малака ошириш марказлари” деб номланади.

 Туркистон:

Хитой ҳукумати бир неча ўн йиллардан бери Шарқий Туркистондаги уйғур мусулмон биродарлармизни қувғин қилиб, қамоққа ташлаб, уй-жойларидан мажбуран кўчириб, диний ибодат ва маросимларни бажаришдан тўсиб келаётган эди. Аммо даҳрий Хитой ҳукумати бу билан кифояланиб қолмади ва уйғур мусулмонларидан ароқ ичиш, тўнғиз гўшти ейиш ва ўз эътиқодларидан қайтишни талаб қилиб, муслима сингилларимизни нажас ханлар билан оила қуришга мажбурлай бошлади. Миллионлаб уйғур биродарларимизни махсус “қайта тарбиялаш” лагерларга ташлади ва юзлаб мусулмонларни жисмонан йўқ қилди… Оламий куфр системаси ва ҳалқаро ҳамжамият эса Хитойнинг бу ишларига кўз юмиб келаётган бўлса, мусулмон юртлар раҳбарлари сукут сақлаш орқали ўз розиликларини изҳор қилишмоқда.

 Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
“Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, уни ташлаб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ Қиёмат кунида унинг айбини беркитади” , дедилар. (Бухорий ва Муслим ривояти).

 Даҳрий Хитой ҳукуматининг мусулмон биродарлармизга қарши олиб бораётган қатағонини жим туриб кузатиш, бунга бепарво муносабатда бўлиш бизлар учун ҳаром! Биз ўз имкониятларимизни ишга солиб, расмий ҳукуматлардан Хитойга босим ўтказиш, у билан савдо-сотиқ ишлари ва ҳар қандай алоқаларни тўхтатишларини ва мусулмон биродарларимиздан ифлос қўлларини тортишини талаб қилайлик.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here