2018 йил халқаро миллатчилик йили!

651
0

2018 йил халқаро миллатчилик йили!

Унинг сабаблари ва ҳал этиш йўли қандай?

Ўтган йилларда АҚШ билан Европадаги экстремистик сўл қанот, яъни, экстремистик миллатчи оқимлар ҳаракати кучайгани ва бошқа давлатларга ҳам таъсир қилгани кузатилди. Ҳатто бу миллатчилик ҳаракатлари Европанинг Австрия ва Италия каби баъзи давлатларида ҳокимиятда ҳам иштирок этди. Германия, Франция ва Голландия каби бошқа бир давлатларида эса, парламентгача таъсирини ўтказди. Ҳатто миллатчилик ҳаракатларининг Британияга бўлган таъсири, уни Европа Иттифоқидан чиқишга ундади.

Миллатчи оқимлар Исломни душман ва ўзларининг маданий таркибига хавф туғдиради, деб биладилар. Шунингдек, ажнабийларни юртимиз иқтисодига таҳдид солади, деб ҳисоблайдилар. Шунинг учун, Америкадаги Трампнинг, Европадаги миллий ҳаракатларнинг ишлари айни шу икки элементга қаратилган. Бу жуда ёмон иллат бўлиб, у нафақат мусулмонларга, балки бутун инсониятга, қолаверса ўзларининг ўзаро муносабатларига ҳам ёмон оқибатларни олиб келади. Чунки бу иллат ўзини ўзи яхши кўриш, худбинлик, ўз эркинлигини ҳимоя қилиб, бошқалардан нафратланиш, уларни ҳақоратлаб, ўзини юқори тутиш каби ёмон туйғулардан иборатдир. Бундай туйғуга эга кимсаларда ҳавои-нафсга эргашиш, кўр-кўрона айирмачилик, бошқалар устидан ўзини баланд тутиш, уларга зўравонлик қилиш, бойликларини талон-тарож қилишни яхши кўриш каби туйғулар ғолиб келади. Шунинг учун Европадаги миллатчилик ҳаракатлари Европа Иттифоқини вайрон қилишга уриняпти. Чунки бу Иттифоқдаги қувват манбаи мана шу иллатга асосланган бўлиб, ҳар бири ўз халқининг ўзлиги ва моддий ютуғини ҳимоя қилади. Бир-биридан хавфсираб яшовчи шундай халқларнинг аксари Германия билан Франция ҳукмронлигидан хавфсираб келади.

Биз Трампнинг Ислом ва мусулмонларга нисбатан душманликни шиор қилиб олганидан кейин, бугунга келиб, маданият, қадрият ва маърифатда шерик бўлган ҳамкорларига ҳам душманлик қила бошлаганини кўряпмиз. Маълумки, бу нарса Иккинчи Жаҳон урушидан олдин Европада ҳам пайдо бўлиб, айни урушнинг келиб чиқишига ва Европани хонавайрон бўлишига олиб келган эди. Шунинг учун ҳам миллатчилик шундай хавфли иллатдирки, уни албатта тубдан ҳал этмоқ даркор.

Миллатчилик оилавий робитанинг кенгроқ шаклдаги ҳолатидир. У бақо ғаризасининг кўринишларидан бири бўлиб, миллат ўзида муштарак ички муаммоларни ҳис этган ёки ўз борлиғи ва муштарак манфаатлари олдида бирор хавфни сезган пайтда қўзғалади. Бундай пайтда ҳукмронликни яхши кўриш ва бошқа халқ ва миллатлардан ўзини устун қўйиш туйғуси қўзғалади. Ана шунинг учун ҳам бошқа қавмларни ўз назорати остига киритишга уринади, оқибатда ўрталарида низо чиқади. Миллатчиликда фикрлаш бўлмайди, инстинкт-туйғу бўлади, холос. Ундан на ҳаёт учун тузум балқиб чиқади ва на муаммоларга ечим топилади. Мўғулларда мана шундай бўлган. Улар миллатчилик асосида ваҳшийлик билан одамларни қирғин қилиб, уйларини вайрон этишган. Европада ҳам, капиталистик системани қабул қилишдан олдин шундай бўлган. Шу туйғу асосида европаликлар ўртасида чиққан урушлар ҳўлу қуруқни баробар ёқиб кул қилган. Кейин салибчилик урушида исломий оламга ҳамла қилиб, ҳалигача мусулмонларни қатли ом қилиб келишмоқда, бойликларини талон-тарож этишмоқда.

Бироқ, бирор бир қавм муайян фикрни қабул қилиб, ўша асосида уйғонса. Лекин ушбу фикр миллатчилик масаласини ечиб бермаса, қавм фикр билан миллатчилик туйғусини қориштирган ҳолда ҳаракат қилади. Европа халқлари капиталистик системани қабул қилишганда шундай бўлган. Чунки бу система миллатчилик масаласини ҳал қила олмади. Ҳал қилолмагани учун ҳам унга рози бўлиб, бутун халқларини миллатчилик асосида уйғонадиган, шу асосда ҳукмрон бўладиган миллатчига айлантириб қўйди. Шунингдек, капитализм илмонийликни, яъни, динни ҳаётдан ажратишни ҳамда демократияни қабул қилди. Яъни, демократия халқ хўжайинлигига, халқнинг ўз нафс-ҳавосига қараб қонун чиқаришига чақиради. Алалоқибат, шундай эътиқоддаги европалик халқлар ўртасида хўжайинлик ва ўлжа устида кураш бошланди. Франция Наполеон етакчилигида бутун Европа ва дунёга ҳукмронлик қилиш учун уруш бошлади. Бутун европалик халқлар бири иккинчисини мустамлака қилишга жонбозлик кўрсатди, Африка, Осиё ва икки Америкада халқлар шафқатсизларча бир-бирини қонини тўкди… Чунки улар инсонийликни ҳам билишмайди. Катта ва йирик урушлар, шу жумладан, биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари бошланди… уларда миллионлаб халқ қурбон бўлди, уйлари вайрон этилди.

Бугунга келиб эса, шу халқлар иқтисодий муаммолар сабабли ажнабийлар томонидан хавф бор, улар иш жойларимизни эгаллаб олади, деб ўйлашмоқда. Чунки ишсизлик ортди, қўлларида пул камайиб, аксари миллиардерлар чўнтагида тўпланиб қолди… Буни миллатчи мутаассиблар тушунмади. Ёки уларнинг катталари бу нарсадан одамлар эътиборини буриб, оддий ажнабийларга қаратишди. Чунки сармоядорлар одамларнинг муаммо қаерда эканини англаб етишларини исташмайди. Муаммо шуки, ушбу халқлар бойликларига сармоядорларнинг ўзлари эга бўлиб олишган. Улар ажнабийлардан беҳисоб нарсалар олишни, ажнабийлар эса, улардан ҳеч нарса олмаслигини хоҳлашади… Шунингдек, ажнабийлар уларнинг юртига ҳеч қандай таъсир қилмаслигини исташади… Бироқ Европада ўз динларига маҳкам амал қилувчи мусулмонлар сони ўн миллионлабга етганини кўргач, буни Европа маданияти учун хавф, деб билишди. Улар ажнабийларнинг фақатгина итоатгўй хизматкор бўлишини исташади. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг шундай ҳолат бўлган эди. Ўшанда ўз заводларини, далаларини, чорва фермаларини ишга тушириш, ер ости конларини қазиш ва шаҳарларини тозалаш учун ишчиларга муҳтож бўлишган. Шунда бошқа давлатлардан, хусусан, исломий оламдан – у ерларда мусулмон ёшлар кўп бўлгани учун – ишчи кучи жалб этилган. Бироқ, европаликлар аксари мусулмонлардан иборат ушбу ишчиларнинг Ғарб давлатларида ватан топиб яшаса-да, лекин ўз маданиятларини сақлаб қолаётганларига гувоҳ бўлишди… Ҳатто дунёдаги мусулмонлар онги ўсиши баробарида, Ғарб давлатларидаги мусулмонлар ҳам Ислом ва унинг маданиятига қаттиқ риоя қиладиган фарзандлар, набиралар кўриб, кўпаяётганларини кўришди… Ана шунда европаликлар хавф-хатар бонгини уришди… Айниқса, ўзларининг насл қолдириши заиф, мусулмонларнинг насл қолдириши кучли эканини, аксар мусулмонлар Ғарб маданиятига қоришишни истамаётганини кўришгач, ҳамма ёққа тревога қилишди.

Ўтган асрнинг эллигинчи йиллари билан тўқсонинчи йиллари ўртасида Европада социалистик мафкуранинг таъсири сақланиб турди. Чунки иккинчи жаҳон урушида фашизм ва нацизмнинг мағлуб бўлиши сабабли экстремистик миллий мафкура заиф эди. Европада энг кўп тарқалган фикр мўътадил миллатчилик фикри эди. Ўрта сўлчилик, деб аталган бу фикр мўътадил социалистик фикрга, яъни, Европада кенг тарқалган ўрта ўнгчилик фикрига мос келади. Зеро, бу икки томон ҳам «ижтимоий адолат», деган нарсага рози бўлишди ҳамда миллий мўътадиллик ва ватанпарварлик тушунчасини қабул қилишди. Ҳар икки томон ҳам экстремистик фикр билан экстремистик миллатчилик фикрини йўқ қилишда ҳамкорлик қилишди. Улар уруш сиёсатига қарши чиқиб, ташқи сиёсатда мувофиқлашишди. Натижада, Европа давлатлари ўртасида ўзаро яқинлик вужудга келди, уларнинг ҳукуматлари ўрта сўлчи ёки ўрта ўнгчи бўладими, фарқсиз, ўрталарида коалиция ҳосил бўлди, Европа Иттифоқи барпо этилиб, муҳофаза қилинди.

Шуни эслатмоқ жоизки, бу давлатлар мусулмонларга таҳдид қилиш ва уларни қоришишга, яъни, Ғарб маданиятини қабул қилишга мажбурлаш учун экстремистик ўнгчиларнинг ўсишига рухсат беришди. Аммо экстремистик ўнгчиларнинг улкан миқёсда ўсишини исташмади. Чунки бу ўнгчи ва сўлчи мўътадил партияларга таҳдид бўлиши мумкин эди. Мўътадил партиялар мусулмонларга таҳдид қилиб, тазйиқ ўтказиб, ҳамма воситаларни қўлласа ҳам аммо уларни ўз жамиятларига қориштиришга муваффақ бўлишолмади… Ана шунда, экстремистик ўнгчи ҳаракатлар кучайиб кетди.

Ўнгчи экстремистик ҳаракатлар ўнгу сўлчи мўътадил партиялардан иборат ўрта оқимни таҳдид остига оладиган бўлиб қолди. Шунинг учун бу мўътадил партиялар ҳам мусулмонларни алдашга ва экстремистик ҳаракатларга қарши биргаликда курашга чақиришга ўтишди. Бу эса, ўз жамиятларига мусулмонларни қориштириш учун қўлланган яна бир алдовдир.

Демак, мусулмонлар айни нуқтани онгли равишда тушунмоқлари керак. Исломларини маҳкам ушлаб, унга даъват қилиб, социализм ва капитализм мабдаларини қораламоқлари баробарида, миллатчиликка қарши курашмоқлари шарт. Зотан, Росулуллоҳ A миллатчиликни бадбўй, дея сифатлаганлар. Зеро, ёлғиз Ислом мабдаигина миллатчилик муаммосини ҳал қилишга, барча халқларни Ислом дошқозонида тоблашга муваффақ бўлган ва унинг ушбу муваффақияти беқиёсдир. Қачон мусулмонлар – Аллоҳнинг изни ила, яқинлашиб келаётган – Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этсалар, ушбу муваффақият албатта қайтиб келажак.

Роя газетасининг 2018 йил 16 январ чоршанба кунги 217-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here