Трамп АҚШдаги шатдаунни тўхтатди

191
0

Трамп АҚШдаги шатдаунни тўхтатди

 АҚШ президенти Дональд Трамп 15 февралга қадар қатор идоралар учун вақтинчалик бюджетни тасдиқлади ва бу билан мамлакат тарихидаги энг узоқ шатдаунга чек қўйди. Бу ҳақида “Sputnik” хабар қилмоқда. 

 Тахмин қилинишича, яқин уч ҳафта узоқ муддатли бюджет музокаралари учун фойдаланилади.

 Трамп 35 кун давом этган шатдаун якунлари бўйича конгрессда бўлган демократларга нисбатан қарама-қаршиликда биринчи бўлиб таслим бўлди. Илгарироқ у Мексика билан чегарада девор қурилиши учун маблағлар ҳисобга олинмаса бюджетни тасдиқлашдан воз кечган эди, демократлар эса бу маблағларни ажратишдан бош тортишган эди.

 Трамп розилигидан сўнг конгресс шу заҳотиёқ зарур бюджет қонунчилик лойиҳаларини қабул қилди.

 Шатдаун (shutdown) инглиз тилидан таржима қилинганда “тўхтатиш”, “ўчириш”, “ёпиш” маъноларини англатади. АҚШда молиявий шатдаун келгуси молиявий йил учун келишилган бюджетнинг йўқлиги туфайли конгресс томонидан бевосита молиялаштириладиган давлат идораларининг иши тўхтатилишини англатади. Бу Трамп президентлиги давридаги учинчи ҳолат, аммо аввалги икки ҳолатда президент ва конгресс ўртасидаги баҳсларни қисқа вақтда ҳал этишга эришилган.

 Трамп ўз ҳаракатини изоҳлар экан, Twitterдаги аккаунтида унинг бу қадами таслим бўлишни эмас, балки “миллионлаб инсонлар учун ташвиш чекишни” англатишини ёзган. “21 кундан кейин келишувга эришилмаса, томоша қайтадан бошланади”, — деб қўшимча қилган у.

 Оқ уй вакилларининг баёнотига кўра, Трамп вақтинчалик бюджет муддати ўтиши билан демократлар позициясидан қатъи назар Мексика билан чегарада девор қуришга киришмоқчи.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here