Эрдоган АҚШ сиёсатига қадамма-қадам эргашмоқда

558
0

Эрдоган АҚШ сиёсатига қадамма-қадам эргашмоқда

Ҳижрий 1440 йил 5 жумодул-аввал, милодий 2019 йил 11 январ жума куни «Инаб баладий» веб-сайти қуйидаги хабарни нашр қилди:

«Россия Ташқи ишлар вазирлиги Қўшма Штатларни Суриядан кучларини олиб чиқиб кетгач, у ерларни Сурия режимига топширишга чақирди.

11 январ жума куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот воизаси Мария Захарова матбуот конференцияси ўтказиб, унда Сурия режими Сурия шимолий шарқидаги курдлар яшовчи ҳудудни ўз назорати остига олиши лозимлигини айтар экан, «Сурия режими ўз қўшнилари хавфсизлигини таъминлаши шарт», дея таъкидлади. Захарова қўшнилари, деганда ўз миллий хавфсизлиги учун хавотирланаётган Туркияни назарда тутди».

Роя газетаси шарҳи:

Америка Суриядаги сиёсий ечимини татбиқ этишга муваффақ бўлиш учун Эрдоганни улов қилиб минишда давом этмоқда. Чунки Туркия ўзининг ташқи сиёсатида Америка кўрсатмалари бўйича қадам ташлаб, унинг режаларини амалга оширади. Бунга далиллар талайгина. У эртага буфер зона сиёсатидан воз кечиб, автоном ҳудуд сиёсатига ўтиши ҳам мумкин. Ахир, Туркия куни кеча Башар Асад иштирок этмайдиган ўтиш давридан иштирок этадиган ўтиш даври сиёсатига кўчди-ку!

Роя газетасининг 2018 йил 16 январ чоршанба кунги 217-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here