АҚШ Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиш масаласида “Толибон” билан музокаралар олиб бормоқда

785
0

АҚШ Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиш масаласида Толибон билан музокаралар олиб бормоқда

 АҚШ ва “Толибон” ҳаракати ўзаро келишувга яқин. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.

 “New York Times” нашрига кўра, мазкур келишувга биноан Толибларнинг мамлакат ҳудудига “Ал-Қоида” каби гуруҳларни киритмаслик ваъдаси эвазига АҚШ қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилиши мумкин.

 Келишувни имзолаш имконияти АҚШ давлат котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзад бошчилигидаги делегациянинг “Толибон” вакиллари билан Қатар пойтахти Дохадаги музокараларининг тўртинчи кунида туғилди.

 Толиблар АҚШ билан музокаралардаги асосий вакил сифатида “Толибон” ҳаракати асосчиларидан бири Абдулғани Биродарни тайинлади.

 Келишувнинг аниқ тафсилотлари, жумладан, Афғонистондан олиб чиқиладиган қўшинлар сони ва муддатлар юзасидан музокаралар давом этаётгани билдирилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here