Доктор Абдуллоҳ: Толибоннинг кучайиши Россия, Эрон ва Ўрта Осиё учун хатардир

819
0

Доктор Абдуллоҳ: Толибоннинг кучайиши Россия, Эрон ва Ўрта Осиё учун хатардир

Швейцариянинг Давос шаҳрида Умумжаҳон иқтисодий йиғилишида нутқ сўзлаган Афғонистон ҳукумати ижроияи қўмитаси раиси Доктор Абдуллоҳ Абдуллоҳ Толибонни демократик қадриятларига эътиқод қилмаган тоифа, дея баҳолади. Абдуллоҳнинг фикрига кўра, Толибон ўз мақсади сари фақат террористик амаллар билан ҳаракат олиб боради  ва уларда заррача  инсониятга эҳтиром туйғуси йўқ.

 “Толибонга нисбатан ҳар қандай ҳимоя, молиявий ва қуролли қўллов минтақанинг зиёнига ишлайди. Афғонистонда ҳеч қандай ижобий ўзгариш юз бермайди, устига устак Россия манфаатлари бевосита талофатга учрайди”, “Агар Толибон ташкилоти қўллаб қувватланса, у ҳолда Россия, Эрон ва Ўрта Осиё давлатлари учун катта хатар пайдо бўлади”, деди Доктор Абдуллоҳ.

“Баъзи бир давлатлар Америка сиёсати ва таъсири остида Толибонга қурол аслаҳа ва молиявий жиҳатдан ёрдам бермоқда. Ишончли манбалардан етиб келган хабарларга қараганда айни дамда Покистон давлатида ҳам Толибоннинг махфий ҳарбий машқ марказлари мавжуд”, “Шоядки Толибон “аҳоли биз томонда” деган гумонда бўлса. Аммо бунга хеч қандай асос йўқ. Зеро афғонларга тинчлик хотиржалик, осуда ҳаёт керак, уларнинг толибонча ҳаётга эҳтиёжлари йўқ”, дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Американинг Афғонистон масаласи бўйича БМТдаги  вакили Залмай Халилзод ташаббуси орқали Толибон вакиллари тўрт маротаба мулоқот майдонига жалб қилинган.  Энг сўнггиси бундан уч кун илгари бўлиб ўтган эди. Бироқ шу кунга қадар Афғон ҳукумати Толибондан ўт очишни тўхтатиш хусусида кутилган жавобни олган эмас. Толибонни шартига кўра Америка ўз аскарларини Афғонистон ерларидан  тамоман олиб чиқмагунича, улар афғон ҳукумати билан музокара қилиш ниятлари йўқ.

Ўтган ойда Америка президенти Доналд Трамп ўз аскарларини Афғонистон ерларидан олиб чиқиш хусусидаги қарорини эълон қилган эди. Бироқ шу кунга қадар ушбу қарор қачон амалга ошиши белгиланмаган. Айни дамда Афғонистонда 14 минг нафар атрофида Америка ҳарбийлари мавжуд.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here