Абдулазиз Оли Сауд Британиянинг ашаддий дўсти, Усмоний Халифаликнинг эса, ашаддий душмани бўлган

276
0

Абдулазиз Оли Сауд Британиянинг ашаддий дўсти, Усмоний Халифаликнинг эса, ашаддий душмани бўлган

(Британия Ташқи ишлар вазирлиги ҳужжатларидан)

Султон Абдулҳамид II Абдулазиз Оли Саудга мактуб ёзиб, уни Усмоний давлат нуфузи остига киришга чақирди. Наждда фитна бўлаётганидан огоҳлантириб, бу фитна ажнабийлар томонидан қўзғатилганини хабар қилди. Мактубни Абдулазизга олиб келган Усмоний ҳарбий қўмондон Ҳасан Шукрий унга – султонимиз мени қон оқишини тўхтатиш ва ушбу мусулмон юртга ажнабийларнинг аралашувини олдини олиш учун жўнатди, деди. Бироқ Абдулазиз Оли Сауд Усмоний давлат нуфузи остига киришдан бош тортди.

«Биз сизнинг насиҳатингизни қабул қилмаймиз, сизнинг ҳукмронлигингизни тан олмаймиз, зиммамизда сизга итоат қилиш йўқ», дея жавоб берди Абдулазиз.

Британия Ташқи ишлар вазири Керзон инглизлар билан ҳамкорлик қилаётган Форс Кўрфази давлатлари амирлари ва шайхларини, асосан, Абдулазизни Британия кемасига чақириб, маъруза қилди. У Британия ҳарбий денгиз флоти ҳукмронлиги остида қилган маърузасида Бирлашган Қиролликнинг фахрли ишлари ва минтақа хавфсизлигини сақлашдаги қудрати ҳақида гапирди. Уларни «минтақани Британия душманларидан тозалаш ҳамда хоҳ Усмоний Халифалик, хоҳ Германия, Хоҳ Россия ва хоҳ Франция бўлсин, бу давлатларни минтақадан чиқариб ташлаш устида ҳамкорлик қилиш зарурлиги»га даъват қилди.

Абдулазизга қадар Британия сиёсати Араб ярим ороли ичкарисига чуқур кириб бормаслик сиёсатидан иборат эди. Британия Уммондан то Кувайтга қадар бўлган соҳиллардагина қолишни афзал биларди. Бироқ Абдулазиз сингари кимсалар пайдо бўлгач, Британия сиёсати ўзгарди. Унинг «Абдулазиз билан иттифоқчи бўлишдан кўзлаган асл мақсади Усмоний давлатга тобе бўлган ва Британия армиясининг Рофидинлар (Месопотамия) водийси жануби қанотига хавф туғдираётган Ибн Рашидни йўқ қилиш эди.

Абдулазиз 1910 йил Британия мустамлакаси вакили 3-ранг капитани, флот катта лейтенанти Уильям Генри Шекспирга мактуб ёзди ва бу ўзаро яқин муносабат ўрнатиш мактуби эди. Шекспир араб тилини билар эди, «Ўшандан бошлаб, икковлон ўртасида кучли дўстлик ва мустаҳкам садоқат юзага келди». Абдулазиз Британиянинг минтақадаги вакили генерал майор Перси Коксга ҳам мактуб ёзиб, бундай деди: «Жаноб Олийларига мурожаат қилар эканмиз, биз билан сизларнинг ўртангиздаги қадимий садоқатга ҳамда собиқ иттифоқимизга назар солишга чақираман. Зеро, бобом раҳматли Файсал замонида имзоланган ушбу иттифоқнинг эллик беш йили ўтди ва яна эллик беш йили қолди. Биз ушбу иттифоқни қайта янгиламоққа тайёрмиз». Яна қўшимча қилди: «Бизнинг Оли Сауд Муборак Сабоҳдан бир мунча афзалдир, чунки Оли Сауд турклар билан ўтмишда ҳеч қандай муомала ўрнатмаган. Муборакка ўхшаб турклар байроғини кўтармаган, султон халифалигини тан олмаган».

Жабали Шаммар амири Ибн Рашид Абдулазизга мактуб ёзиб, уни сулҳ ўрнатишга чақирди. Бироқ Абдулазиз сулҳни рад қилди, фақат бир шарт билан, яъни, Оли Рашид инглизларга бўйсуниб, Усмоний давлатдан воз кечсагина сулҳ тузишини билдирди. Сўнг Коксга бундай дея мактуб ёзди: «Сиз жанобнинг маълумингиз бўлсинким, Ибн Рашид менга элчи орқали мактуб юборди. Мактубда тинчлик ўрнатишни билдирди. Аммо мен жавобимда унга – биз билан фақат бир шарт билангина дўст бўла олишини, яъни, дўстимиз Британия ҳукумати ва унинг иттифоқчиларига дўстлик изҳор қилиши ҳамда Британия ҳукумати рози бўлмайдиган ҳеч қандай ҳаракат қилмаслиги шартлигини айтдим. Бироқ Ибн Рашид буни рад этди». Кейин Абдулазиз «Менинг у билан сулҳ тузишга рози бўлмаслигим шахсий ғаразимдан келиб чиққани йўқ, балки мен Британия ҳукумати манфаатлари юзасидан сулҳ тузмадим», дейиш билан ўзининг инглизларга мутлақ дўст эканини таъкидлади.

Бой-бадавлат кишилардан бири 700 нафар туя сотиб олиб, уларни туркларга юборди, уларнинг инглизларга қарши урушларида қўллаб-қувватлаш учун шундай қилди. Абдулазиз эса, туялар карвонига ҳужум қилиб, эгаллаб олди ва ҳаммасини Кувайтдаги инглизларга тортиқ қилди.

1913 йил Абдулазиз Кувайтда Шекспир билан учрашди ва унга «Усмоний давлатнинг заифлашган ва Болқонда мағлубиятга учраб турган айни дамда, яқин фурсат ичида Аҳсо ва Қатиф вилоятларини эгаллаб олишни мақсад қилаётгани»ни очиқ маълум қилди.

Кейин бир ойдан сўнг 1913 йил апрелда Абдулазиз кутилмаганда Аҳсога ҳужум қилиб, ўз назорати остига олди, у ердан усмоний гарнизонни суриб чиқарди. Сўнг Ақир портини эгаллади ва у ердан ҳам усмонийларни чиқариб юборди… Бу ғалабани Баҳрайндаги портда Шекспир ва инглизлар вакили Тревор билан байрам қилди, араб фольклор рақсига тушишди…

1914 йил март ойида Шекспир Риёзга келди ва у ерда ўн беш кун қолиб, имом Яҳё, Асир ҳокими Муҳаммад Идрис ва бошқа Араб ярим оролидаги англияпараст раҳбарлар билан учрашув масаласини Абдулазиз билан муҳокама қилди. Учрашувдан мақсад эса, «Усмоний давлатга қарши жамоий тарзда ҳаракат қилиш» эди.

1914 йил 28 ноябрда Абдулазиз инглизларга бундай мактуб ёзди: «Нажд ва Аҳсо амири Абдулазиздан: Аллоҳдан ва Буюк Британия ҳукуматидан умидим чексизким, ишлар ўз йўлида кетяпти… анавиларга (Усмонийларга) қарши сизлар билгандек келишиб иш қиляпмиз».

1914 йил 24 ноябрда Абдулазиз билан Ибн Рашид ўртасида жанг бошланди. Жангда Шекспир ҳарбий маслаҳатчи сифатида Абдулазиз томонида бўлиб, артиллерияга буйруқ беришни зиммасига олган эди. Аммо у жангда ҳалок бўлди.

Абдулазиз ибн Сауд Биринчи Жаҳон уруши йилларида британияликлар тарафида тургани учун Кокс уни «Ҳиндистон империяси рицари» нишони билан тақдирлаб, қилган ушбу хизматларини аъло баҳолади. Кейинчалик бу тақдирлов Британиянинг Ироқни босиб олишда иштирок этган кучларига керакли ёрдамларни элтиб беришида катта хизмат қилди.

1915 йил Кокс Абдулазиз билан «Дарин шартномаси»ни имзолади. Британия қиролининг Ҳиндистондаги ўринбосари томонидан тасдиқланган ушбу ҳужжатда қуйидагилар шарт қилинган:

  • Британия ҳукумати Абдулазиз манфаатларини ва унинг юрти манфаатларини ҳимоя қилишга ваъда беради;
  • Абдулазиз Британиядан бошқа ҳар қандай ажнабий ҳукумат ва давлат билан тузиладиган разведка алмашув, иттифоқ ва шартномадан воз кечишга ваъда беради;
  • Абдулазиз Британия ҳукуматининг рухсатисиз ўзининг еридан ажнабий давлатга ёки ажнабий шахсга воз кечмайди ёки ижарага бермайди ёхуд имтиёз сифатида бермайди;
  • Абдулазиз ҳам ўз отаси каби инглизлар ҳимояси остида бўлган ва улар билан шартнома тузган ҳар бир давлатга, масалан, Кувайт, Баҳрайн, Қатар, Уммон ва унинг соҳиллари, барча шайхликларга тажовуз қилиш ва аралашишдан тийилишга ваъда беради.

Шундан кейин Британия Абдулазизга йиллик маош сифатида 5000 фунт стерлинг бериб туришга, минг дона пулемёт ва милтиқ, юз мингта ўқ-дори беришга ваъда берди.

1915 йил 29 декабрда Британия ёзувларида бундай дейилган: «Абдулазизнинг шахсий позицияси очиқ-ойдин ва тўғри. Унинг уруш давомида биз томонда собит туришига ишониш мумкин».

Абдулазиз ўзининг Ҳусайн ибн Али олдидаги мавқеидан хавотирланишни бошлаганда Кокс уни тинчлантириб, «Ҳеч хавотирланманг, биз сизнинг мустақил давлатингиз гаровимиз, Ҳусайннинг ҳам, бошқасининг ҳам сизга ҳужум қилишига йўл қўймасликка ваъда берамиз».

Роя газетасининг 2018 йил 9 январ чоршанба кунги 216-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here