Тўғри қонунларга етиш йўли

665
0

بسم الله الرحمن الرحيم

Тўғри қонунларга етиш йўли

 Бугунги қолоқлигимиздаги асосий хатолик депутатларда эмас, конститутция-конунларда ҳам эмас, президент-ҳукуматларда ҳам эмас. Мана 28 йилда 30- ҳукумат, 5- президент иш олиб бормоқда. Буларнинг ҳаммаси халқ душманлари бўлиши мумкинми?! Канча-қанча депутатлар келиб-кетишди, конститутцияга 10 мартадан кўпроқ ўзгартириш киритилди, ҳатто янги қонунлар татбиқ қилинмай туриб, ўзгартиришга зарурат туғулмоқда, нима учун?!

Қонун чиқарувчилар ҳам, ижрочилар ҳам осмондан тушган “ўзга сайёралик”лар ёки бошқа мамалакатлардан келган бегоналар эмас. Балки халқ ичидан чиққан ҳақиқий қаҳрамонлар ва эл ботирлари эди. Улар шу мақомга эришишлари учун халқ ичида жуда кўп ишларда олдинги сафларда бўлганлар. Лекин нуфуз эгасига айланишлари биланоқ, ўз фойдаларини кўзлаб, ҳар қандай разилликларни қилишяпти, ҳатто ўз халқига хиёнат қилишдан ҳам тап тортишмаяпти. 

Бир фикрлаб кўринг, ҳаётга, ҳар бир ишга, ҳар бир фикрга “демократия-эркинлик” асос бўлса, ишларнинг ўлчови “фойда-зиён” бўлса, ким ўз фойдасидан кечиб, сизнинг фойдангизни, яъни халқ фойдасини ўйлайди?! Яна таркорлайман; “ҳар ким хоҳлаганини қилиш керак” деган асосда иш олиб борадиган инсон ўз фойдасидан кечиб, сизнинг фойдангиз, яъни халқ фойдаси учун бош қотиради деб биласизми?! Бу асос инсонларни қанчалар ваҳший қилиб юбораётганлигининг сон-саноқсиз далиллари сизга етарли эмасми?! Бу асосда пораҳўрлик, корупция авжига чиқиши, ўз фойдаси йўлида тўғаноқ бўлаётганларни “йўқ қилиш”лар, яъни ўлдириш, қамаш, ёмон отлиқ қилиш кабилар одатий ҳол бўлишлигига ҳали ҳам шубҳа қиласизми?!

Агар асос ҳато бўлса, ундан келиб чиққан ҳамма нарса: депутатлар ҳам, кониститутция-конунлар ҳам ўз кучини йўқотади, раҳбар-ҳукуматлар ҳам халқ душмани-хоинларга айланишади, ҳатто оддий инсонлар ҳам арзимас, хор ҳаётга кўникиб қолишади, ҳамма нарса издан чиқади, яъни ҳаёт ўз йўлини топа олмай қолади.

Бизга мустақиллик беришиб, “демократия”ни тавсия қилганлар пора билан ҳам, қўрқитиш ёки алдов йўллари билан ҳам, ҳар бир ишни назоратларида ушлаб туришларини, муаммони ўз фойдаларига ҳал қилишларини яхши билишган. Аслида “демократия” замонавий қул қилишнинг чиройлик номидир. Демократияни асос қилиб олишни тарк қилиб, ўз асосимизга қайтмагунимизча бирин-кетин ҳамма нарсамиздан ажраб қоламиз, шундай ҳам бўлиб боряпти, бу кетишда дунё ҳаётимиз асло ўрнига тушмайди, охиратда “кўр” бўламиз. Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى

«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз». [20:124]

 Бу асосни ақлан тушуниб, қалбига жойлаб олганлар учун қонунларни бажариш табиий бўлади, унга назоратчининг кераги йўқ. Хозирда куч органлари ва армиянинг босими билан бажариш мушкул бўлаётган қарорлар бир сўз-ҳадис билан амалга ошади, чунки бу асос инсонни Аллоҳ Таолонинг ризоси учун, нафақат бойликларидан, балки энг қадрли нарсаларидан ҳам, ҳатто жонидан ҳам кечишга тайёр қилиб қўяди. Бундай инсон Росулуллоҳ с.а.в.нинг бир сўзига эргашишни ҳам ўзи учун катта бахт, икки дунё ютуғи деб билади. Ҳатто адашиб қонунни бузганлар ўз ҳатоларини тузатишлари, яъни гуноҳларининг кечирилиши ҳам қонунга қаттиқ риоя қилиш натижасида бўлади, Аллоҳ Таоло айтади:

قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ

– „Айтинг (Эй Муҳаммад), „Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади”. [3:31]

Умар(р.а.)нинг: “Ироқда бир от тойилиб кетса, Аллоҳ Таолонинг ҳузурида жавоб беришдан қўрқаман”- деган машҳур гаплари  Росулуллоҳ (с.а.в)нинг “Иймон етмиш неча ёки олтмиш неча бўлак бўлади, энг юқориси “ла илҳа иллолоҳ” сўзи ва энг қуйиси йўлдан озорни кетказиш,  ҳаё (ҳам) иймоннинг бир бўлаги ”- деганлар ҳадисига амал қилганининг натижасидир.

Қуръон ва ҳадис асос бўлса, одамлар бир бирларининг мулкларини тортиб олиб бўлса ҳам, очкўзларча эгалик қилишга эмас, балки ҳадялар қилишга муносиб фурсатларни пойлаб туришга интилишади, чунки Абу Ҳурайранинг ҳадисида Пайғамбар(с.а.в):

«تَهَادَوْا تَحَابُّوا»

«Бир-бирингларга ҳадялар бериб туринглар, шунда бир-бирингларни яхши кўриб қоласизлар», деганлар. Бухорий ривояти.

Мўминларга ҳар бир ҳукмни амалий суратда етказиш учун ҳилма-ҳил йўллар билан ифодалаган ҳадисларни келтириш имконсиз, ундай бойликларимиз кўплиги туфайли бу ўринда уларни келтириш мақсадга мувофиқ бўлмайди. Ҳулоса сифатида шуни айтамизки, Қуръонни олиб келган фаришта энг афзал фаришта бўлди. Қуръон нозил бўлгани боис, Росулуллоҳ с.а.в. пайғамбарлар саййиди бўлди. Қуръон нозил бўлиши билан ўз даврида замондан ортда қолган араблар инсоният ичидаги энг яхшиси бўлди. Нафақат эътиқодий томондан, балки Қуръон асосидаги ҳаракатлари билан ўша даврдаги икки етакчи давлатлар: Форс ва Рим империяларидан ҳукмронликни олиб қўйганлиги ҳаммага маълум. Улардаги транспорт воситаси от ва туялар бўлишига қарамасдан, нуфузларининг, яъни адолат нурининг афсонавий тезликда ёйилишининг асосий сабаби, улар Қуръонни ўзларига асос қилиб олганлигида эди. Биз шу асосдан четланганимиздан бошлаб талон-тарож қилинадиган нарсага айланиб қолдик. Биз ўз асосимизни ўзгартириб, тўғри асосга қайтмагунимизча ҳеч нарса яхши томонга ўзгармайди. Бу Аллоҳ Таолонинг ваъдаси:

إِنَّ اللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمْ

– „Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас“.                                                                                                      [13:11]

Олдимизда икки йўл турибди: Ё Қуръонга қайтамиз, Аллоҳ Таоло айтади:

وَهَذَا صِرَاطُ رَبِّكَ مُسْتَقِيمًا قَدْ فَصَّلْنَا الْآيَاتِ لِقَوْمٍ يَذَّكَّرُونَ

Мана шу Парвардигорингизнинг Тўғри Йўлидир. Эслатма-ибрат олгувчи қавм учун оятларни батафсил қилдик. [6:126].

Ёки Қуръондан бошқа асосларни ушлаб, хор яшашда давом этамиз ва охиратда ҳам шарманда бўламиз, Аллоҳ Таоло айтади:

أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنْ اللَّهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!” [5:50].

Абу Зар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here