Путиннинг рейтинги рекорд даражада тушиб кетди

599
0

Путиннинг рейтинги рекорд даражада тушиб кетди

 Россия президенти Владимир Путинга ишонч рейтинги 2006 йилдан бери рекорд даражадаги минимумга тушиб кетди. Бу ҳақида “Корреспондент.net” хабар қилмоқда.

 Ҳозирги кунда Путинга россияликларнинг 33,4 фоизигина ишонади.

 Сўровнома натижалари Россия социологик маркази томонидан эълон қилинди.

 Жамиятшуносларнинг фикрича, ҳозирда президент ишини 62,1 фоиз россияликлар қўлллаб-қувватлайди. Бош вазир ва ҳукумат ишини эса 35 фоиз ва 39,5 фоиз кишилар мос равишда қўллаб-қувватлайди.

 Шу билан бирга жамоатчилик фикри фонди томонидан ўтказилган бошқа сўровга кўра, россияликларнинг ярмидан кўпи (54 фоиз) сўнгги ойда мамлакат ҳукумати уларнинг норозилигига сабаб бўлганини маълум қилган.

 Сўралганларнинг 70 фоизи эса сўнгги ойда атрофдагилардан ҳукумат ҳақида танқидий фикр эшитганини маълум қилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here