АҚШ Хитой товарларига божлардан воз кечиши мумкин

258
0

АҚШ Хитой товарларига божлардан воз кечиши мумкин

 АҚШ Хитой товарларига божлардан воз кечиш ғоясини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal мунозаралардан хабардор манбаларга таянган ҳолда маълум қилди.

 Таъкидланишича, бундай ғоя молия вазири Стивен Мнучинга тегишли. Нашрнинг қайд этишича, бу таклифдан кўзланган мақсад, Хитой билан савдо музокараларида олға силжишга эришиш ва биргаликда узоқ муддатли ислоҳотларни амалга ошириш учун алоқаларни яхшилашга уринишдир.

 Шунингдек, қайд этилишича, АҚШ савдо вакили Роберт Лайтхайзер бундай қарорга қарши чиққан.

 Аввалроқ Хитой АҚШнинг “ўрнини эгалламасликка” ваъда берган эди.

 Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ининг маълум қилишича, Хитой “узурпатор” (ҳокимиятни ёки бировнинг ҳуқуқини қонунга хилоф равишда тортиб олган шахс) бўлишга интилмайди ва келажакда АҚШнинг “ўрнини эгаллашга” ҳаракат қилмайди. 

 Ван Ининг таъкидлашича, америкалик айрим сиёсатчиларнинг Хитой келажакда “АҚШга шубҳасиз чақириқ ташлаши ёки унинг ўрнини эгаллашга ҳаракат қилиши” борасидаги ташвишлари нотўғри ҳисобланади. Вазир Хитой ҳукумати тинч ривожланиш йўлига қатъий амал қилишини қўшимча қилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here