Бишкекда Хитой мигрантларига қарши навбатдаги митинг бўлиб ўтди

375
0

Бишкекда Хитой мигрантларига қарши навбатдаги митинг бўлиб ўтди

 Бишкекдаги Ала-Тоо майдонида хитойлик ноқонуний мигрантларни мамлакатдан чиқариб юбориш талаби билан чиққанлар 17-январ куни навбатдаги норозилик намойишини уюштиришди.

 Гувоҳларнинг айтишича, намойишга 500 га яқин одам қатнашган. Митинг уюштирувчилари эса намойишга 2000 га яқин киши келганини маълум қилишди.

 Хитойда қирғиз, уйғур, қозоқ ва бошқа этник озчиликларга қарши босимлар кучайгани тўғрисида маълумотлар пайдо бўлгач, Қирғизистонда хитойликларга қарши кайфиятлар кучайиб кетди.

 Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги консуллик департаментининг директори Алмаз Имангазиев йиғилганлар олдига чиқиб сўзлаб, интернетда тарқаётган хабарлар тўғри эмаслигини айтди ва Қирғизистонга кирган хитой фуқаролари қонуний йўл билан келганлигини билдирди, Бироқ, намойишчилар “хитойликлар ишлаётган ишхоналарга бориб кўрайлик” деган талабни қўйишди.

Намойишчилар талаблари ёзилган қоғозни депутатларга топширмоқчи бўлганларни милиция Жогорку Кенешга киргизмади. Намойишчилар милиция томонидан қўлга олинган қатнашчиларни бўшатишни, хитой мигрантларига квоталарни камйтириш, ўз фикрини очиқ айтган фаолларга босим ўтказишни тўхтатишни ва парламент депутатларининг сонини қисқартиришни талаб қилишди.

 Соат 13:00да уюштирувчилар намойиш тугаганини айтиб одамларни огоҳлантиришган бўлсада, кўпчилик кетмади. Шундан сўнг митинг иштирокчиларини милиция ходимлари тарқата бошлади. “Азаттиқ” радиосининг хабар қилишича, бир неча фуқаро “тартиб бузгани” учун ҳибсга олинган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here