Лукашенко Россияга таҳдид қилди

184
0

Лукашенко Россияга таҳдид қилди

Агар Россия ва Беларусия нефт соҳасида солиқ манёври муносабати билан товон тўлаш бўйича келишувга эриша олмаса, Россия томон Беларус кўринишида ғарбий йўналишдаги ягона иттифоқчисини йўқотиши мумкин. Бу ҳақда 10 январ, пайшанба куни Беларусия президенти Александр Лукашенко маълум қилди. Бу ҳақида “ТАСС” хабар қилмоқда.

 Лукашенконинг таъкидлашича, бу масалада Россия билан келишувлар йўқлиги мамлакат учун фожеа бўлмайди.

 “Агар Россия раҳбарияти бундай ҳаракат ва ғарбий йўналишда ягона иттифоқчисини йўқотиш йўлини танласа, бу уларнинг танловидир. Биз уларни мажбур қила олмаймиз”, — дея аниқлик киритди Лукашенко.

 У республика ҳукуматини Россия солиқ манёври билан боғлиқ бўлган Беларусия бюджети йўқотишларини қоплаш учун бошқа “ишончли манбаларни топишга чақирди. Шу билан бирга, Лукашенконинг қайд этишича, Беларусия учун қўшимча 400 миллион доллар даромад топиш “муаммо эмас”.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here