Собиқ мэр 20 йилга қамалиши мумкин

141
0

Собиқ мэр 20 йилга қамалиши мумкин

 Бишкек шаҳрининг собиқ мэри Кубаничбек Кулматов устидан олиб борилаётган тергов ниҳоясига етди. Бу ҳақда Кулматовнинг адвокати Сергей Слеварев “24.kg” ахборот агентлигига хабар берди.

 Адвокатнинг айтишича, материаллар билан танишув жараёни бошланган. Юристнинг таъкидлашича, тергов давомида қатор қонун бузилишларига йўл қўйилган.

Собиқ мэр якуний айблов хулосасига кўра 20 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Кубаничбек Кулматов шаҳар мэри бўлган 2014 йилда иккита мактаб қурилишига ажратилган 2 миллион долларлик грантни ноқонуний ишлатиб юборганликда айбланмоқда.

 Сергей Слесаревнинг қўшимча қилишича, Бишкекнинг яна бир собиқ мэри Албек Ибраимовнинг иши ҳам судга оширилган. Суд қачон бўлиши номаълум.

 Албек Ибраимов ТНК “Дастан” ОАЖ мулкини ўзлаштириш ва талон-торож қилишда айбланиб қўлга олинганди. Бундан ташқари, у ҳокимликнинг бошқа мансабдор шахслари уюшган ҳолда пойтахтнинг жанубида жойлашган давлатга қарашли ерларни ноқонуний ўзлаштириб юборганликда айбланяпти.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here