Барча муаммоларнинг тўғри ечими фақат Қуръонда

1007
0

بسم الله الرحمن الرحيم

Барча муаммоларнинг тўғри ечими фақат Қуръонда

 Меҳрибон, Раҳимли, ҳамма нарсани Билгувчи Зот – Аллоҳ Таоло бизни муаммолар қаршисида хайрон ҳолда ташлаб қўйган эмас, балки ҳар бир воқеа-ҳодисаларга бекамикўст ечим берган. Фақат биз Аллоҳ Таолонинг ҳамма сифатлари ҳақида яна бир бор фикр юритишимиз, Ўша Зотдан ва унинг Росули(с.а.в)дан бўлган таълимотларни ягона ва мукаммал ҳақиқат деб ишонган ҳолда амалий равишда ўрганишимиз ва У Зотга ишонганимиздан кейин, сўзларини ҳам ҳақиқат деб қабул қилишимиз лозимдир. Мана шундагина барча муаммоларимиз ўзининг тенгсиз ечимини топади.

Бошқа манбалардан ечим излаш ҳалокатдир, шунинг учун «Расулуллоҳ (с.а.в.) Умар ибн Хаттоб Тавротнинг бир бўлагига қараб турганини кўриб ғазабландилар ва: «Бунинг ўрнига оппоқ, соф Китобни келтирмадимми?! Агар биродарим Мусо тирик бўлганида, фақат менга эргашган бўлар эди», – дедилар». Соф исломий сақофат билан инсон ҳаётни тўғри тушунади. Шу асосда – соф Ислом асоси билангина – тарихда бўлгани каби буюк давлат бўламиз. Бизлар бундай тенги йўқ ечимлардан, яъни соф Исломимиздаги сиёсий ечимлардан кофирларнинг найранглари оқибатида юз ўгирдик. Масалан: Қуръон фосиққа ишонмасликни, улар айтаётган сўзларни текшириб олишни амр қилган. Биз эса хеч ким ишонмайдиган фосиқ инсонларни ўзимиз учун раҳбар қилиб олдик. Тўғрироғи, улар бизларга раҳбар, иш юритувчи қилиб қўйилди. (Фосиқ бу – одамлар орасидаги ношаръий муомалалари, ёлғон ва алдовлари сабабли ишончдан чиққан одамдир). Аллоҳ Таоло айтади:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ جَاءَكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَإٍ فَتَبَيَّنُوا أَنْ تُصِيبُوا قَوْمًا بِجَهَالَةٍ فَتُصْبِحُوا عَلَى مَا فَعَلْتُمْ نَادِمِينَ

“Эй муминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда, бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун (у фосиқ кимса олиб келган хабарни) аниқлаб-текшириб кўринглар! [49:6] 

Росулуллоҳ(с.а.в): «لاَ يُلْدَغُ المُؤْمِنُ مِنْ جُحْرٍ وَاحِدٍ مَرَّتَيْنِ» «Мўмин битта тешикдан икки марта чақтирмайди». дедилар (Бухорий ривояти). Бу ҳадис “кўр хассасини бир маротаба йўқотади” каби маънодадир, яъни мўмин бир маротаба адашиб, илон ёки чаён ётган тешикка қўл тиқиши мумкин. Кейин аҳмоқлардек яна ўша ҳатога йўл қўймайди. Шундай экан кўп марта чақтирадиган кимса ҳақида нима дейиш мумкин?!

“Мустақиллик”ка эришдик деб жар солганимиздан кейин ҳам, Исломдан салкам ўттиз йилдан бери юз ўгириб, нимага ёки нималарга эришдик? Никоҳсиз туғилиб, нобуд бўлаётган гўдаклар… ёшларни шу ишларга тайёрлаётган мактаблардаги куфр программасига асосланган таълим-тарбия… вояга етмаган ёшларга берилаётган жинсий таълим… муслима қизчаларнинг рўмол ўрашига кўрсатилаётган қаршиликлар… бойликларимизни бошқаларга талон-тарож қилдириб кўйиб, ўзимиз ерларимиз ва конларимизни гаровга қўйиш эвазига Хитой каби мушриклардан олаётган қарзларимиз… олий ўқув масканларини битириб, тирикчилик мақсадида ўзга юртларда сарсон бўлиб юрган ёшларимиз… куфрни рози қилиш учун «…кониституцияга қарши чиқди» деб қувғин қилинган ёки қамалган бегуноҳ инсонлар… қонун олдида таслим бўлиш ўрнига, ноқонуний йўллар билан халқдан ўғирлаган ҳаром бойликларини олиб, куфр кучоғига қочиб кетган президентлар… қайси бирини айтасиз?!

Яна Исломдан юз ўгиришда давом этсак бу хорликлар, шармандаликлар “ҲОЛВА” бўлиб қолади. Ҳолат фақат алдов эмас, аниқ қуллик томон йўналмоқда. Ҳар бир ношаръий ишимиз ва ҳаракатимиз катта бало бўлиши мумкин. Чунки расмий ҳокимият ўзини қўллаб-қувватлаб келаётган хужайинларининг мақсадига мос иш юрита олмай қолганида, мустамлакачи кофирлар бизларни чалғитиш учун бемани шов-шувларни, тус-тўпалонларни уюштиришади. Ҳар қандай ҳолда ҳам Исломдан юз ўгиришимиз халокатдир, чунки мустамлакачилар шариатга қулоқ солмаганимиздан ҳам ўзининг фойдасига яхшигина фойдаланади. Масалан: 2010чи йилда янги ҳокимиятни мусаҳкамлаш учун миллатчиликдан фойдаланди. Ваҳолангки бу иш Исломда жоҳилиятнинг сассиқ тарафкашлиги ҳисобланади. Жубайр ибн Мутъимдан ривоят қилинишича, Пайғамбар(с.а.в) шундай деганлар:

«لَيْسَ مِنَّا مَنْ دَعَا إِلَى عَصَبْيَّةٍ، وَلَيْسَ مِنَّا مَنْ قَاتَلَ عَلَى عَصَبِيَّةٍ، وَلَيْسَ مِنَّا مَنِ مَاتَ عَلَى عَصَبِيَّةٍ»

«Тарафкашлик (миллатчилик, ватанпарастлик, ирқчилик)ка чақирган одам биздан эмас. Тарафкашлик қилиб урушган одам биздан эмас. Тарафкашлик қилиб ўлган одам биздан эмас» (Абу Довуддан).

Қарз беришда ҳам кофирлар фақат ўз фойдаларини кўзлабгина қарз берадилар. Бугунги кунда биз бунга гувоҳ бўлиб турибмиз. Раҳбарларимиз ташқи сиёсатда олиб борган ишларини кайси асосда қилганини ўйлаб ҳам кўрмадик. Энди касофати ҳаммага тегмоқда. Биз учун нажот, ҳар доим ва ҳар қандай ҳолатда фақат Исломдадир, чунки Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِلْعَالَمِينَ

– „(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), дарҳақиқат, Биз сизни барча одамларга фақат раҳмат (яъни, Аллоҳнинг раҳмати-жаннатига етаклагувчи) қилиб юбордик“.    [21:107]

Бизнинг вужудимиз ҳам, кучимиз ҳам Ислом таълимотларига қулоқ солишда. Мустамлакачи кофирлар ўз режаларини амалга оширишни мақсад қилган ҳар бир ишига мусулмонлар битта жасад бўлиб қарши туришлари ҳам Исломни муборак таълимотларидандир, чунки Росулуллоҳ (с.а.в)нинг: «Мўминларнинг бир-бирларига муҳаббат қилиб, раҳмдил бўлишларининг ва меҳрибон бўлишларининг мисоли бир жасадга ўхшайди. Агар ундан бир аъзо касалланса жасаднинг бошқа аъзолари бир-бирларини бедорлик ва истмалаш билан ёрдамга чақирадилар» (Саҳиҳ Муслим) деган сўзлари ва «Мўмин, мўмин учун баъзи қисми баъзи қисмини маҳкам ушлаб турган бинога ўхшайди» (Саҳиҳ Муслим) деган сўзлари, бизларнинг бор бўлишимиз ҳам, бошқаларга қарши туришимиз ҳам, битта жасад каби бирликда бўлиб ҳаракат қилишимизда эканини уқтирмоқда.

Исломдан юз ўгириб нима қилмоқчимиз?! Хитойларга ўзимиз қарши тура оламизми? Ёки яна хоинларга ишонамизми, улар эл учун нима қилиб беришди?! Ёки кофирлардан нажот кутамизми? Ислом бунга руҳсат берган эмас, чунки куфрнинг ҳар қандай нуфузи бизга кириб келишини Аллоҳ Таоло ҳаром қилган:

وَلَن يَجْعَلَ اللّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً

– „Ва Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай“.         [4:141]

Тозаликни сақлаш учун улкан миқдорда жаримани қонуний тўлов қилиш фақат ялтироқ сўзлар билан порахўрликни кучайтиришдан ўзга нарса эмас. Ким бу қонунни пора аралашмасдан тўғри ижро қилинишига ишонади?! Тозаликка риоя қилмаганларга нисбатан аввало мактаблар, радио-телевидения, газета-журналлар орқали тарбиявий ишларни амалга ошириш керак. Росулуллоҳ (с.а.в) “Иймон етмиш неча ёки олтмиш неча бўлак бўлади, энг юқориси “ла илҳа иллолоҳ” сўзи ва энг қуйиси йўлдан озорни кетказиш, ҳаё (ҳам) иймоннинг бир бўлаги ”– деганлар. Ёки Аллоҳ Таоло айтади:

إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ التَّوَّابِينَ وَيُحِبُّ الْمُتَطَهِّرِينَ

Албатта Аллоҳ тавба қилгувчиларни ва ўзларини мудом пок тутгувчиларни севади [2:222]. Аллоҳ Таоло ёмон ишнинг ўзи яраша жазо белгилаган:

وَالَّذِينَ كَسَبُوا السَّيِّئَاتِ جَزَاءُ سَيِّئَةٍ بِمِثْلِهَا وَتَرْهَقُهُمْ ذِلَّةٌ مَا لَهُمْ مِنْ اللَّهِ مِنْ عَاصِمٍ

Ёмон амаллар қилган кимсалар учун эса ўша ёмонликлари баробарида ёмон жазо бўлур ва уларни хорлик ўраб олур — улар учун Аллоҳ тарафидан бирон-бир (жазодан) сақловчи бўлмас. [10:27]

Жазо аслида жиноятдан тийиб қўйиш учун бўлиши керак ҳамда қонун ҳаммага баробар қўлланиши шарт, бунга далил Оиша(р.а.) ривоят қилган мана бу ҳадисдир:

«كَانَتْ امْرَأَةٌ مَخْزُومِيَّةٌ تَسْتَعِيرُ الْمَتَاعَ وَتَجْحَدُهُ, فَأَمَرَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِقَطْعِ يَدِهَا, فَأَتى أَهْلُهَا أُسامَةَ بنَ زَيْدٍ فَكَلَّموهُ, فَكَلَّمَ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِيْهَا, فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: يَا أُسَامَةُ لاَ أَرَاكَ تَشْفَعُ فِي حَدٍّ مِنْ حُدُودِ اللَّهِ عَزَّ وَ جَلَّ, ثُمَّ قَامَ خَطِيبًا فَقَالَ: إِنَّمَا أَهْلَكَ مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ بأَنَّهُ إِذَا سَرَقَ فِيهِمُ الشَّرِيفُ تَرَكُوهُ, وَإِذَا سَرَقَ فِيهِمُ الضَّعِيفُ قَطَعوهُ, وَالذي نَفْسِي بِيَدِهِ لَوْ كَانَتْ فَاطِمَةَ بِنْتَ مُحَمَّدٍ لَقَطَعْتُ يَدَهَا, فَقَطَعَ يَدَ الْمَخْزومِيَّةِ»

«Махзумлик бир аёл нарсаларни ориятга олиб, кейин тонарди. Пайғамбар(с.а.в) унинг қўлини кесишга буюрдилар. Аёлнинг аҳли Усома ибн Зайднинг олдига келиб гаплашишди. У Пайғамбар(с.а.в) билан гаплашди. Шунда Пайғамбар(с.а.в) «Эй Усома, сени Оллоҳ Азза ва Жалланинг бир ҳади борасида ўртага тушасан, деб ўйламаган эдим», дедилар-да, ўринларидан туриб шундай хитоб қилдилар: «Сизлардан аввалгилар шунинг учун ҳам ҳалокатга учраганларки, обрўлилари ўғирлик қилса, тек қўйганлар, заифлари ўғирлик қилса, қўлини кесганлар. Жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, агар Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғирлик қилганида ҳам албатта, унинг қўлини кесган бўлардим». Шундан сўнг махзумлик аёлнинг қўлини кесдилар».

Бизда эса, камбағал, таниш-билишлари йўқ жиноятчи балога қолади. Аммо нуфуз эгалари, раҳбарлар, ҳатто “ТАНИШЛАРИ” кўп инсонлар жиноят қилса уларни жин ҳам урмайди. Бунинг асосий сабаби ўз Исломимиздан юз ўгарганимиздир, чунки Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا

–„Ким менинг эслатмамдан юз ўгирсабас албатта унинг учун  тангбахтсиз ҳаёт бўлур“. [20:124]

Биз Исломни яхши ўрганиб, ўша асосида ҳар бир ҳолатимизга ечимларни фақат саҳиҳ ижтиҳод орқали олиш билангина тўғри томон ҳаракат қилган бўламиз. Ички сиёсатда ҳам, ташқи сиёсатда ҳам, ҳатто ўша тўғри ҳаёт тарзи(системаси)ни ҳаётга қайтаришда ҳам фақат Ислом йўли – ТАРИҚАТИдан четга чиқмаслигимиз зарур. Чунки ҳаётнинг издан чиқишига низомдаги камчилик сабаб бўлса, тўғри системани ҳаётда тадбиқ қилинмаслигига эса, тариқат, яъни яшаш тарзини амалга ошириш йўлларидаги камчилик сабаб бўлади.

Ғариб.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here