Хитойга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди

158
0

Хитойга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди

 7- январ куни Ала-Тоо майдонида Хитойнинг кириб келишига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди. Бунга қадар ижтимоий тармоқларда норозилик намойишига чиқиш бўйича чақирувлар бўлиб келган. Натижада, бу чақириқларга беэътибор бўлмаган 500га яқин киши марказий майдонга йиғилди. Намойишда расмий ҳукумат вакиллари, сиёсатчилар, жамоатчи фаоллардан ҳеч ким иштирок этмади.

 Норозилик намойишининг бориши ҳам бу табиий турда уюшганлигини кўрсатиб турди. Шу сабабли намойиш эркин фикр билдириш билан давом этиб, турли талаблар илгари сурилди. Шундай бўлсада уларни бир мақсад – Хитойнинг кириб келишига қаршилик бирлаштириб турди.

 Намойиш иштирокчилари фуқаролик кийимида орган ходимлари юрганини айтиб, ўзаро бир-бирларини ҳар турли провокациялардан узоқ бўлишга чақириб туришди. Шу билан бирга, айрим сиёсатчларнинг “чопарлари” ҳам сўзга чиқиб, ўз манфааталари йўлида “арининг уясини қўзғаб” кўришди, аммо, ҳақиқий башараларини кўрсатишгани йўқ. Бироқ намойишчилар ҳукуматга ҳам, сиёсий партияларга ҳам, сиёсатчиларга ҳам ишонмасликларини яширишмади. Шундай бўлсада, “ҳукумат бўлганидан кейин ечим унинг қўлида”, деган эътиборда ҳукумат вакилларига мурожаат қилмоқчи бўлишди, бахтга қарши, уларнинг барчаси таътилда экан (қисқаси йиғилган халқ билан ҳеч кимнинг иши бўлмади, ҳатто уларнинг айримлари “рождество”ни нишонлаб юрган бўлишса керак). Шунингдек, таниқли сиёсатчилардан ҳам ҳеч ким кўринмади, муҳими, ўзлари учун қулай бўлган вазиятни пойлаб ётиш уларнинг одати.

 Кўпчилик қайта намойиш ўтказиш учун 17-январ кунини белгилаганидан сўнг, одамлариннг айримлари тарқаб кетишди. Бироқ, бир гуруҳ ёшлар бунга рози бўлмай, пиёда юриб КТРКга боришди ва телеканал раҳбари билан учрашишди. Бу ерда иккита талаб илгари сурилди: 1. Хитой фуқароларининг киришига мораторий жорий қилиш; 2. Ноқонуний юрган хитойларни Қирғизистондан чиқариб юбориш.

 Шундан сўнг КТРК етакчисининг эртага, 8-январ куни ҳукумат вакиллари билан бевосита эфирда юзма-юз учраштирув ваъдасини олгач, намойиш ниҳоясига етгани эълон қилинди.

 Биз, ушбу норозилик намойиши муносабати билан халққа мурожаат қилмоқчими:

Эй Қирғизистон халқи, юрт учун қайғуришингиз беҳуда эмас. Энди буни сақлаб қолиш ўз қўлингизда!

 Ҳукуматдан

 -Хитой билан бўлган қарз келишувларини;

 -Қарздан қутулиш дастурини;

 -Хитой инвестиция шартларини;

 -Хитой компаниялари билан тузилган келишувларни

 ошкор қилишни талаб қилинглар.

 Эй сиёсатчилар, ўз манфаатинглар учун эмас, тўғри йўл кўрсатиш учун эр йигитларимиз олдига тушиб, улар билан елкама-елка туринглар!

 Эй ҳокимиятдагилар, халққа қарши макр-ҳийла ишлатиб, унга қарши куч қўллаш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманглар. Агар шундай қилсанглар, улкан душман қаршисида барчамиз кучимиздан айриламиз. Сизлар халқ фарзандисизлар. Сизлар қандай қилиб Хитойга қул бўлшга рози бўласизлар!? Халққа қўшилинглар, чунки иккала дунёда ҳам халқ устидан масъулсизлар.

 Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтди:

«أَلَا كُلُّكُمْ رَاعٍ، وَكُلُّكُمْ مَسْؤُوْلٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»

“Огоҳ бўлинглар. Барчангиз раҳбарсизлар ва ўз қўл остидагиларингиздан сўралурсизлар”.

 Аллоҳ таоло айтади:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَخُونُوا اللَّهَ وَالرَّسُولَ وَتَخُونُوا أَمَانَاتِكُمْ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ

 “Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига хиёнат қилмангиз ва билган ҳолларингизда сизларга ишониб берилган нарсаларга (яъни  динга ва бошқа ҳар қандай омонатларга) хиёнат қилмангиз!” [8:27]

 Ҳизб ут Таҳрир – Қирғизистон матбуот бўлими

07. 01. 2019.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here