Туркия Афғон тинчлик музокараларига ўртамчилик қилади

214
0

Туркия Афғон тинчлик музокараларига ўртамчилик  қилади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоганнинг сўзларига кўра, Афғонистон ва Покистон ўратасидаги мулоқотларга Туркия ўртамчилик қилади. Яъни 17 йил мобайнида ҳал этилмаётган афғон ҳукумати ва Толибон ўртасидаги кескин қуролли вазият, айнан Туркия ҳукумати аралашуви боис бартараф этилажак.

Эрдоган бу сўзларни 4 январ куни Анқарада, Покистон бошвазири Имрон Хон билан  ўтказилган муштарак матбуот анжуманида эълон қилди.

Эрдоганга кўра, учтомонлама учрашув ушбу йилнинг март ойига, Истамбул шаҳрида ўтказилиши  мўлжалланган. Хон ўтказилиши кутилаётган музокаралар, узоқ йиллар давомида  Афғонистоннинг асосий муаммоси бўлмиш,  «тинчлик ўрнатиш масаласига»га улкан ҳисса қўшишига умид билдирди. Бу ҳақида  Associated Press хабар берди.

Март учрашувларига АҚШнинг афғон ҳукумати ва Толибон ўртасидаги тинчлик музокаралари йўлидаги уринишларининг бир бўлаги сифатида баҳо берилмоқда.  АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод шу кунга қадар Толибон билан Яқин Шарқ мамлакатларида уч маротаба музокара ўтказган.

Бироқ шунга қарамай, Толибларнинг такроран таъкидлашларича, уларнинг Афғон ҳукумати билан бевосита мулоқот ўтказишга истаклари йўқ.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here