Трамп АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилиши мумкин

356
0

Трамп АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилиши мумкин

 АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда фақулодда ҳолатни эълон қилиши мумкин.  Бу ҳақда Трамп Оқ уйда ОАВларига берган баёнотида маълум қилди. 

 АҚШ етакчиси фавқулодда ҳолатни эълон қилиш учун унга конгресс тасдиғи талаб этилишини таъкидлаб ўтди.

 22 декабрда конгресс демократларнинг бюджетни қабул қилишини рад этгандан сўнг АҚШ ҳукумати қисман иш фаолиятини тўхтатди. Бюджетда Мексика-АҚШ ўртасидаги чегарада девор қурилишига тахминан 5 миллиард доллар сарфлаш кўзда тутилган.  

 АҚШ президенти сайловдан олдин бу девор қурилиши ҳақида ваъда берганди. Шунинг учун ҳужжатдан бу ҳаражатларни олиб ташлашни рад этмоқда.

 Демократлар 3 январ куни конгресснинг қуйи палатасида кўп ўринларни олишди ва бу имкониятдан фойдаланишга шошилишди – ҳукумат ишини молиялаштиришни тиклаш бўйича қонун ҳужжатлар қабул қилиш тасдиқланди.

 Бироқ президент ва унинг маслаҳатчилари конгресс деворни барпо этиш учун 5,7 миллиард долларни қабул қилмаса бу ташаббусни тўхтатишни маълум қилди. Демократлар фақат 1,3 миллиард доллар сарфлашга розилик билдиришмоқда.

 Трамп бюджет инқирози яқин кунларда ҳал бўлишига умид билдирди. Бироқ қатор федерал идораларнинг бир неча йил иш фаолияти тўхтатилиши мумкинлигини айтди.

 АҚШ президентининг фикрига кўра, бюджет инқирози келгуси ҳафтада ҳал этилиши мумкин. АҚШда давлат чегарасини қўриқлаш масаласини ҳал қилиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилди. Унинг биринчи йиғилиши дам олиш куни ўтказилиши режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here