Дирк Визе: Россия билан муносабатлар ёмонлашиши мумкин

764
0

Дирк Визе: Россия билан муносабатлар ёмонлашиши мумкин

 Германия ҳукуматининг Россия билан алоқалар бўйича вакили Дирк Визе 2019 йилда Москва ва Берлин ўртасидаги муносабатлар ёмонлашади, деб ҳисоблайди. У бу ҳақда “Pfälzische Merkur” газетасига берган интервьюсида айтди.

 Унинг фикрича, бу Москванинг 2018 йилда олдиндан айтиб бўлмайдиган сиёсатни намойиш этгани билан боғлиқ.

 Бундан ташқари, сиёсатчи бу ҳолат “2018 йилда бутун дунёда содир бўлган қатор воқеаларга Россия жавобгар эканлиги билан боғлиқ” деб ҳисоблайди.

 “Собиқ жосус Скрипалнинг заҳарланишига гувоҳ бўлдик. Сўнгра Москва қуролланиш пойгасини бошлади – ракеталар бўйича шартнома бузилиши мумкин. Бу масала бўйича янги йилда ҳам қаттиқ шуғулланишимизга тўғри келади. Ва албатта, Азов денгизида кучнинг хавфли тарзда намойиш этилишини эслайман. Шу боис айтишим мумкин, Россия билан муносабатлар бу йил ҳам ёмонлашади”,- деди Визе.

 Шунингдек, Визе Евроиттифоқ Москвага нисбатан санкцияларни қандай шартларда юмшатиши мумкинлигини маълум қилди. Сиёсатчининг сўзларига кўра, бу доимий равишда бузиб келинаётган Минск келишувларининг амалга оширилиши билан боғлиқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here