АҚШ ҳарбийлари Сурияни тарк эта бошлади

99
0

АҚШ ҳарбийлари Сурияни тарк эта бошлади

 Америкалик ҳарбий хизматчилар Сурияни тарк этмоқда. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар тарқатди.

 АҚШ давлат котиби Майкл Помпеонинг қайд этишича, АҚШ “ИШИД”га қарши кампанияни давом эттиради ва Яқин Шарқда барқарорликни таъминлашга бор кучини сафарбар қилади.

Америка ҳарбийларининг Сурияни тарк этиш муддати ҳақидаги журналистнинг саволига Помпео, аниқ муддатлар ҳақида ҳеч қандай маълумот бера олмаслигини айтиб, “душманлар Сурияни қачон тарк этишимизни билишини истамайман”,- дея жавоб берди.

 Шу билан бирга давлат котиби АҚШ Эронга қарши кампанияни давом эттиришини қайд этди. “Биз бу борада натижаларга эришишда давом этамиз. Фақат бу ишлар билан Америка ҳарбийлари Сурияни тарк этганидан сўнг шуғулланамиз”, — дейди у.

 Пампео шунингдек, Суриядаги диний озчилик хавфсизлигини таъминлаш ҳамда турк ва қурд кучлари орасида низоларни олдини олиш муҳимлигини қайд этди. “Ушбу вазифалар ҳали ҳамон Америка миссиясининг бир қисми саналади”, — дейди Давлат котиби.

 2 январ куни журналистлар билан учрашув чоғида Трамп ҳам Суриядан Америка ҳарбийларининг чиқиб кетиш муддатини аниқ айтмади.

 Трамп Суриядан Америка ҳарбийларининг олиб чиқилиши ҳақида 19 декабр куни эълон қилган эди. У мазкур ҳаракатни Сурияда “ИШИД” устидан ғалаба қозонилгани билан асослади.

 The New York Times нашри Оқ уй маъмуриятидаги манбаларга асосланган ҳолда Америка ҳарбийларининг Сурия ҳудудидан чиқишига тўрт ой ажратилганини маълум қилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here