Трамп Суриядан АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетишни 4 ойга узайтирди

267
0

Трамп Суриядан АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетишни 4 ойга узайтирди

 АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядан 2 минг америкалик ҳарбий хизматчини олиб чиқиш муддатини тўрт ойгача узайтиришга рози бўлди. Бу ҳақда “Коммерсантъ” ахборот агентилиги президент маъмуриятидаги манбаларга таяниб хабар тарқатди.

 Аввалроқ Трамп Суриядан АҚШ ҳарбийларнинг олиб чиқиб кетилиши 30 кун давомида якунланишини маълум  қилган эди.

АҚШ президенти кейинроқ манбалар сўзларини билвосита тасдиқлади. “Дональд Трампдан бошқа кимдир “ИШИД” сабабли тартиб бўлмаган Сурияда мен амалга оширган ишни қилганда, миллий қаҳрамон бўлар эди”, — деб ёзди Трамп Twitter’даги саҳифасида. Унинг сўзларига қараганда, қўшинлар олиб чиқилиши муддатининг узайтирилиши “ИШИД” қолдиқларини йўқ қилиш учун зарур.

 19 декабр куни Трамп Суриядан Америка қўшинларини олиб чиқишни бошлашини маълум қилган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here