Жума хутбаларида Ҳитой масаласи кўтарилди

1194
0

Жума хутбаларида Ҳитой масаласи кўтарилди

28-декабр жума куни масжидларда Ҳитой масаласи ҳақида хутбалар қилинди. У нутқлардаги маъноларни асосан қуйидаги икки бандда мулоҳаза қилиш мумкин:

1. Ҳитой билан бўлган муомала жуда чалкаш бўлиб, уни оддий ҳалқ тушуна олмайди. Модомики тушунмас экан, демак унга аралашмаслик керак. Акс холда бошбодоқлик келиб чиқади.

2. Бу масалани бутунлай хокимимятга топшириш керак ва унга итоатда бўлмоқ даркор.

Энди, аввалам бор шу гапларнинг канчалик асосли эканлигига эътибор қаратмоқчимиз.

Биринчи банд ҳақда айтамиз-ки, имомларимизнинг ҳалқни бошбодоқликдан огоҳлантириши албатта яхши ишдир. Аммо шу яхшилиқнинг ортида ёмонликлар яширилиши эса жуда мудҳиш ишдир. Чунки хутбаларда аввал огоҳлантириш ўрин олса ҳам, аслида хутбадан мақсад у эмас экан. Ундан кейин ҳам бошқа гап-сўзлар бўлиб, улардан Ҳитойга қарши чиқмасликга, унинг киришига бўйсунишга бўлган даъват аниқ-равшан кўриниб турибди.

Шунингдек, имомларимизнинг “Ҳитой масаласини оддий ҳалқ тушуниб етмайди” деган гаплари ҳам ҳақиқатдан йироқдир. Чунки Ҳитойнинг кириб келиши вокеда шундоқгина кўриниб турибди. Одамлар бу вокеликлар ҳақда соғлом фикрлар юритиб, кўп нарсаларни тушуниб етишди. Ха, комил англаб етишнинг имкони бўлмай турибди, чунки бунга тегишли маълумотлар етарли эмас. Аммо айни пайтда ҳалқимизга “тушунмайсан, тинч ўтир” деб айтиш нотуғридир. Аксинча, одамларни тушунмаган жойларини тушиниб олишга даъват қилиш керак. Негаки, бу масала уларнинг хаётий масаласидир, бу масала уларнинг тақдирий масаласидир.

Иккинчи банд ҳақда айтадиган бўлсак, Ҳитой масаласини бутунлай хокимиятга топшириш учун, уларга нисбатан ишонч бўлишлиги керак. Модомики, хокимиятнинг ўзи Ҳитойнинг кириб келишидан манфаатдор экан, қандай уларга бу масалани топшириб қўйиш мумкин, ахир. Жада қолса, шу пайтда хокимият Ҳитой билан бўлган муомалани “дахлсиз” санаб, уни оқловчи ва ҳимоя қилгувчи позицияга ўтиб олди. Бу эса ҳалқнинг хокимиятга бўлган ишончини баттар сўндиради.

Шу ўринда имомларимизнинг “итоат” борасида айтганларига ҳам тўхталиб ўтмоқчимиз. Улар хозирги хокимларга итоатда бўлишни насихат қилишди. Лекин, бунинг қаршисида, хокимларимизнинг Ҳитойнинг кириб келишига йўлаклар очиши, унинг манфаатларини ҳимоя қилишлари шариатимизга зиддир. Шундай экан, бу борада хокимларимизни мухосаба қилиш барчамизга, жумладан имомларимизга ҳам вожибдир.

Баъзи имомларимиз бундай хутбалар қилишлик муфтиёт томонидан кўрсатма бўлиб келганлигини айтишди. Демак-ки, муфтиётга хокимият тарафидан кўрсатма келган. Чунки хозир хокимият Хитой босқинини ниқоблаш, хатти-харакатларини оқлаш, манфаатларини ҳимоя қилиш позициясини тутмоқда хамда бу борада давлат “машина”ларини ишга солмоқда. Масалан, провокацион маълумотлар тарқатганлиги учун оддий фуқароларни ушлаб, тиз чўктирди. Уларни “учинчи кучлар” фойдаланишлиги эхтимоли билан тахдид қиляпти. Айни пайтда Россия ёки Америка каби давлатларнинг жосусларини ушлаш буёқда турсин, хатто учинчи кучлар ана шу давлатлар эканлигини айтишга журъат қилолмайди. Аслида ўша катта кучлар (державалар) Ҳитой билан мусобақалашиб, унинг кириб келишига хуфёна тўсиқларни қўймоқдалар.

Шунингдек, хокимият ўзини гўё провокацион харакатларни фош этаётгандек кўрсатмоқда, аслида эса, бошқа ҳақиқатларни ёпиш учун уларни ишга солияпти. Масалан Ҳитойнинг Қирғизистонни улкан қарзларга ғарқ қилаётгани, ҳитой инвесторларининг конларимизни ташиб кетаётгани, ҳитойлик компания ходимларининг қирғиз фуқароларига нисбатан қўллаётган зўровонликлари, ҳитойларнинг қирғиз фуқаролигини олаётгани – буларнинг хаммаси ҳақиқатдир. Энди шу ҳақиқатларни битта-иккита провокацион харакатлар баҳонасида ёпишга уринишлиги – хокимият томонидан содир этилган инсофсизликдир. Бундай холда у яна ўз ишончини йўқотади. Эҳтимол провокацион харакатларни давлат ўзи уюштиряпти, деган шубҳани ҳам ўйғотади. Чунки давлат шулар баҳонасида бутун норозиликларни бостиришга киришишлиги мумкин.

Шулардан келиб чиқиб, жума кунги хутбалар ҳам шу сиёсат доирасида олиб борилди деб хисоблаймиз ва шу муносабатда хокимиятга эслатма йўллаймиз:

Эй хокимият ходимлари, сизлар ҳам шу ҳалқ фарзандларисиз, хатто қаймоқларисиз. Шунинг учун, ҳалқнинг мустамлакачиликга қарши чиқишларига хилоф позиция эгаллаш ўрнига, уларнинг олдинги сафида туринглар. Одамларни тўғри йўналишга етаклангиз. Чунки Оллох хузурида ҳам, банда олдида ҳам шундан жавобгарсиз. Агар Ҳитой хавф-хатарини аниқ кўрсатиб бериб, унга қарши лойиҳа ишлаб чиқсангиз ва бу босқинчиликниинг олдини олсангиз – бу барчамизнинг нажотимиздир.

Ҳизб-ут-Таҳрир – Қирғизистон матбуот бўлимининг раиси АбдулХакийм

29. 12. 2018.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here