Кофир Ғарб ҳамма ишда бир-бири билан келишолмайди, Ислом ва мусулмонларга душманликда эса, тили бир

927
0

Ҳижрий 1440 йил 6 робиус-соний, милодий 2018 йил 13 декабр пайшанба куни Русиял Явм веб-сайти нашр хабарда бундай дейилади:

АҚШ Ташқи ишлар вазирининг маълум қилишича, Вашингтон Россиянинг «барқарорликни издан чиқараётгани»дан хавотирда эканига қарамай, Қўшма Штатлар Россия Билан терроризм»га қарши маълумот алмашишдан манфаатдордир.

Пайшанба куни Венада Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олег Сыромолотов билан унинг америкалик ҳамкасби Жон Салливан ўртасида бўлиб ўтган учрашув ортидан баёнот чиқарилди. Баёнотда «Россиянинг барқарорликка зарар етказаётган хатти-ҳаракатларидан хавотирлар мавжудлигига қарамай, Қўшма Штатлар Россия билан маълумот алмашишга ҳаракат қилмоқда, чунки бу Қўшма Штатлар ҳамда унинг халқи ва манфаатларини террористик ҳужумлардан ҳимоя қилиш билан боғлиқ», дейилади.

Баёнотда, шунингдек, россиялик ва америкалик экспертлар йиғилиб, терроризмга қарши кураш бўйича ҳамкорликни давом эттиришни муҳокама қилишлари таъкидланган».

Роя газетаси шарҳи:

Тарихдан Россия билан АҚШ ўртасида анъанавий душманлик бор. Икки давлат манфаатлари айрича. Бироқ шуларга қарамай, уларни ҳам, бошқа мустамлакачи йирик кофир давлатларни ҳам битта нарса жамлаб туради. У ҳам бўлса, Ислом ва мусулмонларга нисбатан душманлик ҳамда Исломга «террористлик» тамғасини босиш. Аслида эса, террористлар айнан мана шу давлатларнинг ўзларидир. Нега ҳам уларни террорист демайлик, ахир, турли мусулмон юртларда таҳдид, хавотир, қирғин ва вайронагарчиликни шу давлатлар келтириб чиқармаяптими?! Мусулмонларга қарши мусулмонларнинг юртларида уруш қилаётганлар ҳам, Сурияда америкапараст ювиндихўр Башар Асадни сақлаб қолиш учун мусулмонларни бомбардимон қилиб, қатли ом содир этаётганлар ҳам мана шу давлатлар, хусусан, Америка ва Россия эмасми?! Нега Американи террорист, демайлик, ахир, у Ямандаги урушни бошида туриб, шу уруш орқали минглаб эркаклар, аёллар, болалар ва қарияларни қиряпти-ку, қочқинга айлантиряпти-ку?! Ливиядаги мусулмонларни қирғин қилаётганлар Британия ва Европа эмасми?! Асл террористлар мана шулар эмасми?! Аллоҳ Таоло бундай деган:

كَيْفَ وَإِن يَظْهَرُوا عَلَيْكُمْ لاَ يَرْقُبُواْ فِيكُمْ إِلاًّ وَلاَ ذِمَّةً

«(Уларда) қандай (аҳд-паймон) бўлсин? Ҳолбуки, улар агар устингизда ғолиб бўлсалар, сизларнинг хусусингизда на аҳдга ва на бурчга боқадилар»    [Тавба 8]

Роя газетасининг 2018 йил 19 декабр чоршанба кунги 213-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here