Тожикистонда ҳижобли аёлларнинг давлат ва хусусий идораларга кириши қонунан ман этилади

705
0

Тожикистонда ҳижобли аёлларнинг давлат ва хусусий идораларга кириши қонунан ман этилади

Тожикистон куч органлари ташаббуси билан, бундан кейин ҳижобли аёлларинг вазирликлар ва махсус идора-корхоналарга киритилиш қонун ман этилади. Ушбу қонун лоиҳаси ҳақида Тожикистон қонунчилик марказинининг вакили Радиои Озодига маълум қилди.

 “Тожикистон жумҳуриятининг президент қошидаги Миллий қонунчилик Маркази Хотин-қизлар билан ишлаш қумитасининг талабига биноан бир ишчи гуруҳ ташкил қилинди. Бу ишчи гуруҳ фаолиятига биноан ҳар қандай ҳижобли аёлнинг, ирқи, насли насабидан қатъий назар, давлат муассасалари, идора ва ҳатто нодавлат ташкилотларга кириши қонунан ман этилади”, деди вакил.

Жамият фаолларидан бири Мунира Шаҳидийнинг фикрича, ҳар қандай либосга чеклов қўйиш нотўғридир. “Бу нарсага бира тўла қонун қабул қилинишидан фойда йўқ, чунки агар тушинтириш ишлари таъсир қилганда эди, шу кунгача натижаси маълум бўларди.  Менимча, тушунтириш ишларини ўрта мактаблардан, ҳатто ибтидоий синфлардан бошлаш фойдадан холи эмас. Мактаб ва олий ўқув муассасаларида миллатимизга хос либос кийиш ва ёт сақофатини қабул қилмаслик хусусида махсус ўқув дарсликлари жорий этилиши зарур”, дейди Шаҳидий.

Тожикистон фуқароси,  Фархор  вилояти турғуни Абдурашид Сафаров бу қонунга қарши ўз фикрини билдириб шундай дейди: “Мен мутлақо бу қонунинг қабул қилиниши ва жамиятда жорий этилишига қаршиман. Мен 2 – даражадаги ногиронман, 2 фарзандим бор.  Аёлим ҳам ногирон, биз учун ҳар ойда бир маротаба шифокорлар кўригидан ўтишимиз заруратга айланган. Агар қонун қабул қилинса, икки қизимнинг онаси турмуш ўртоғимнинг ҳоли нима кечади? Ҳолбуки қонунга биноан ҳижобли аёл соғлиқни сақлаш муассасаларига киритилиши  ман этилади. Ҳижоб бўлса Яратвучимизнинг ҳукми, биз асло бундан воз кечмаймиз”.

Хабарда айтилишича, бу қонунни қабул қилишдан олдин бир неча йил давомида ҳижобли аёллар орасида тарғибот ва тушунтириш ишлари йўлга қўйилган, “чиройли панд-насиҳатлар” билан  тожик миллатига “ёт” либослардан воз кечишга чақирилган. Аммо шунга қарамай  воқеъликда бунинг акси ўлароқ кундан кунга ҳижобли хотин-қизлар сони тобора ошиб бормоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here