Суриядан АҚШ қўшинларини олиб чиқиш ҳақидаги буйруқ имзоланди

743
0

Суриядан АҚШ қўшинларини олиб чиқиш ҳақидаги буйруқ имзоланди

 АҚШ мудофаа вазири Жеймс Меттис Суриядан Америка ҳарбийларини олиб чиқиш ҳақида буйруқни имзолади. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар қилмоқда.

 Буйруқ имзоланганлигини ҳарбий идора котиби ҳам тасдиқлади.

 Ўтган ҳафтада АҚШ президенти Дональд Трамп Сурияда ИШИД устидан ғалаба қозонилганлиги ва республикадан АҚШ ҳарбийларини олиб чиқишини маълум қилганди. Президент сўзларига кўра, уларнинг ягона мақсади – террористлар билан кураш бўлган. 

 Кўп ўтмай, Жеймс Меттис Пентагон раҳбари лавомини тарк этиши ҳақида ариза берди. У асосий масалалар бўйича президент билан келишмовчиликлари баён этилган мактубни эълон қилди.  Куни кеча Трамп 2019 йилдан мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Пентагон раҳбари ўринбосари бўлган Патрик Шанахан бўлишини маълум қилганди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here