Путин диққатни Суриядан Афғонистонга бурмоқда

197
0

Путин диққатни Суриядан Афғонистонга бурмоқда

Россия президенти Владимир Путин пойтахт Москвада АҚШнинг Суриядан чиқиш қарори ҳақида баёнот берди. Путиннинг таъкидлашича, Сурияда мағлуб этилган ИШИД ташкилотининг аъзолари Афғонистон ва Марказий Осиё давлатларига хавф солиши мумкин.

“АҚШ аскарларининг Сурияни тарк этиши айнан нимани англатишини билмайман. Шундай бўлса-да президент Доналд Трампнинг ИШИД устдан ғалаба қозонганлиги даъвосига умумий маънода қўшиламан. Лекин ИШИДнинг янгидан оёққа туриш хавфи мавжуд”. “Террор ташкилотлари энди Афғонистон ва қўшни мамлакатларга сизиб кириш хавфи кучаяди. Ўз мамлакатига қайтиш хавфи ҳам мавдуд. Бу ҳам Америка Қўшма Штатлари, Россия, Европа ва Марказий Осиё учун хавф туғдиради”, “Афғонистондаги вазият туфайли Тожикистондаги ҳарбий базани кучайтиришимиз лозим”. деди Россия президенти.

Шунингдек Путин Афғонистон учун ўтказилган тинчлик музокаралари ҳақида сўз юритар экан, Толибон ҳаракатини жиддий қабул қилиш кераклигини таъкидлади. Чунки Путинга кўра, улар мамлакатнинг катта қисмини идора этишмоқда.

“Афғонистонда тинчлик музокаралари учун Толибон жиддий қабул қилиш керак. Чунки мамлакатнинг муҳим аҳамиятга эга қисми уларнинг қўлида”, деди у.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here