“Толибон” Афғонистонда ғалаба қозониб бўлмаслигини тан олди

136
0

“Толибон” Афғонистонда ғалаба қозониб бўлмаслигини тан олди

 “Толибон” ҳаракати Афғонистондаги вазиятнинг ҳарбий ечими имкони йўқлиги ва ғалаба қозониб бўлмаслигини тан олди, деб хабар қилди РИА “Новости” АҚШ давлат котибининг Афғонистондаги махсус вакили Залмай Халилзод баёнотига асосан.

 “Биз муаммони ҳал қилиш учун аввало АҚШ билан ва кейин Афғонистан ҳуқумати билан учрашув ўтказишимиз керак”, — дея журналистларга толибонлардан иқтибос келтирган Халилзод.

 Абу-Дабидаги толиблар билан ўтказилган музокараларда АҚШ, БАА, Саудия Арабистони ва Покистон вакиллари иштирок этишган. Шунингдек, Афғонистон ҳукумати делегацияси келган, у “ёпиқ музокаралар”га тайёргарлик кўрган эди, бироқ толиблар бу таклифни рад этишган. Ушбу учрашувда томонлар Афғонистонда уч ойлик тинчлик ўрнатиш масаласини муҳокама қилганлар.

 Маълумки, Афғонистондаги тинчлик ўрнатиш масаласи Ўзбекистон ташқи сиёсатининг фаол йўналишларидан бирига айланган. Бундай бўлишига қатор ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий жиддий сабаблар мавжуд. Тошкентда охирги йил давомида Афғонистонда тинчлик ўрнатишга бағишланган бир неча халқаро анжуманлар бўлиб ўтди. Улардан энг муҳимларидан бири — ноябр ойида Афғонистон тинчлик ўрнатиш бўйича Афғонистон, Покистон ва Ўзбекистон иштирокида уч томонлама комиссиянинг тузилиши бўлди. Халқаро экспертлар фикрига кўра ушбу комиссия Афғонистонда тинчлик ўрнатишда муҳим рол ўйнаши керак.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here